Путин Россия Одессага даъво қилмаслиги шартини айтган – «Коммерсант»
Россия ва Америка президентлари ўртасидаги мулоқотда айтарли ҳеч нарса ҳал бўлмади. Бу суҳбатнинг оҳангидан тахмин қилсак бўладики, Трамп Путинни музокараларда ён беришга кўндира олмайди. Ваҳоланки, урушни тинчитаман деётган Трамп ҳар икки томон керак бўлса ҳудудий ён бериб келишув имзолашини айтганди. Бироқ бунақа юмшоқ позиция билан Путинни ён беришга мажбурлаб бўлмаслиги аниқ.
Шу кунларда Россиянинг «Коммерсант» нашрида қизиқ репортаж эълон қилинди. Бу газетада Андрей Колесников деган журналист бор, у Путин қатнашган тадбирлардан ёзма репортажлар тайёрлайди. Уруш тарғиботчиси бўлган Колесников Россия президенти қатнашган навбатдаги тадбир ҳақида мақола ёзиб, унда Путин ёпиқ мажлисда нималар деганини ҳам келтирди.
Колесников бу гал Путиннинг тадбиркорлар билан учрашувини ёритди. Москвадаги «Мусиқа уйи»да ўтказилган тадбирда Россия бизнеси ва ҳарбий саноат корхоналарининг йирик вакиллари иштирок этган. Колесниковнинг ёзишича, Путин тадбиркорлар билан ёпиқ учрашувда агар Ғарб Қримни Россияники деб тан олиб, «ЛДХР» автономиясини қабул қилса, Россия «махсус ҳарбий амалиёт»ни бошламаган бўлишини айтган. Биласиз, Россияда Украинага босқинни «махсус ҳарбий амалиёт» деб аташади. Урушни уруш деб аташ расман тақиқланган.
«Коммерсант» манбаларига кўра, урушни тугатиш бўйича музокараларда Россия эгаллаб олган украин шаҳарларини қайтариш масаласи муҳокама қилинмаяпти. «Қрим, Севастопол, Луҳанск, Донецк, Херсон ва Запорижжя Россияга тегишли ҳудудлар деб тан олиниши керак» деган газета манбалари. Маълумот учун, бу ҳудудларнинг барчаси Украинаники ҳисобланади. Юқоридаги Қримдан бошқа ҳудудларни Россия тўлиқ назорат қилмайди ҳам.
Ёпиқ мажлисда қатнашган иштирокчиларнинг айтишича, Путин Ғарб Украинанинг 5 ҳудудини Россияники деб тан олса, у Одессани ҳам олиш фикридан қайтиши мумкин экан. «Мажлис иштирокчилари менга айтишдики, бу иш яқин вақт ичида содир бўлса, Россия Одессага даъво қилмайди», деб ёзади Колесников.
Мухбирнинг гапидан келиб чиқадики, Россия юқоридаги шартлар бажарилмаса, Украинадаги энг русча шаҳарлардан бўлмиш Одессани ҳам олишга ҳаракат қилади. Одесса билан чегарада эса Европадаги энг камбағал ва кучсиз, кичик бир давлат борлигини билсангиз керак…
Ўткир Жалолхонов тайёрлади.
Тасвирчи ва монтаж устаси – Жаҳонгир Алибоев.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Давлат департаменти Конгрессни USAID тарқатиб юборилиши ҳақида хабардор қилди
Жаҳон | 00:27
-
АҚШ ҳарбийлар учун мия имплантлари устида иш олиб бормоқда
Жаҳон | 00:16
-
Тошкентда ҳайит намози ўқилиши муносабати билан қатор кўчалар ёпилади
Жамият | 23:27 / 28.03.2025
-
Украина армияси Белгород областида бир неча аҳоли пунктини эгаллаган: кўприклар портлатилмоқда
Жаҳон | 23:20 / 28.03.2025
Мавзуга оид

20:47 / 27.03.2025
Панама Россия ва Эрон «махфий флоти»га алоқадор 128 та кемадан рухсатномани қайтариб олади

20:42 / 27.03.2025
Европа давлатлари Россияга қарши санкцияларни юмшатишдан бош тортди

11:06 / 27.03.2025
Сеул: Шимолий Корея Россияга яна 3000 аскар юборди

09:00 / 27.03.2025