Трамп ва Путин мулоқоти: баёнотларга қараб, қандай хулосалар қилиш мумкин?
18 март куни бутун дунё кутаётган телефон қўнғироғи бўлиб ўтди: Украинадаги урушни тугатишни ваъда қилаётган АҚШ президенти россиялик ҳамкасбига қўнғироқ қилди. Хўш, улар нималарни муҳокама қилишди? Дастлабки хулосалар қанақа? Kun.uz'нинг “Геосиёсат” дастурида таҳлилчилар Ойбек Сирожов ва Камолиддин Раббимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
— Трамп ва Путин мулоқоти реал ҳақиқатда самарали ўтди дейиш мумкинми?
Ойбек Сирожов: Икки томон ҳам 2 соатдан ортиқ давом этган мулоқотни ижобий баҳолади. Айниқса, Трамп жамоаси матбуот анжуманида Путин билан бўлган суҳбатни юқори баҳолади. Музокарада кўтарилган барча мавзулар ҳам оммага очиқланмайди. Одатда воқеаларнинг кейинги ривожига қараб музокаралар мазмуни ва руҳини таҳлил қилиш мумкин.
Умумий олиб айтганда, бу мулоқотни тинчликка эришиш томон конструктив баҳолайман.
— Трамп ва Путин бирор аниқ шартларда ваъдалашдими?
Камолиддин Раббимов: Суҳбат вақти ва томонларнинг баёнотларига эътибор берсак, мулоқот анчагина оғир ўтган. Ўзаро илиқ мулозаматлар бўлгандир, лекин Путин томонидан қўйилган шартлар тўлиқ қабул қилинмагани аниқ.
Суҳбатдан кейинги баёнотларга қарасак, 175-175 форматида асирларни алмаштириш ҳақида келишув бор, лекин асосий стратегик нуқталарда, жумладан урушни тўлақонли тўхтатиш масаласида аҳдлашув бўлмади. Чунки Россия томони Украинани қуроллантириш, разведка маълумотлари узатиш кабиларни тўхтатиш шартини қўйяпти. Лекин бундай талаблар Россия томонига ҳам айтилгани ҳақида АҚШнинг баёнотида ҳеч қандай банд йўқ. Икки томон ҳам ўз шартларини айтиб, вазиятни оҳиста пайпаслаб кўряпти.
Менимча, мулоқотдаги энг муҳим нуқта – АҚШ-Россия биргаликда доимий ишчи гуруҳ тузиши бўлди. Бу ишчи гуруҳнинг иши ҳам жуда чигал бўлади, чунки Путин қўйган энг оғир талаб – Украинанинг НАТОга қўшилмаслиги бўйича кафолат берилиши, Украинанинг ҳарбий контингенти чекланиши кераклиги, умуман олганда, Украина Россия орбитасида бўлиши. Ўйлайманки, бу шартларга Европа ҳам, Трамп маъмурияти ҳам рози бўлмаса керак.
Суҳбат давомида сиёсатшунослар 30 кунлик энергетик тузилмаларга ҳужум қилмаслик келишуви, Россия талабларининг мунозарали нуқталари, РФнинг Қора денгиздаги кемалар хавфсизлигига интилиши, шунингдек, тинчликка эришиш жараёнларида Украинанинг ўзи ва Европанинг иштирокини ҳам муҳокама қилишди.
Суҳбатни тўлиқ шаклда видео орқали томоша қилишингиз мумкин.
НормуҳаммадАли Абдураҳмонов суҳбатлашди.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Давлат департаменти Конгрессни USAID тарқатиб юборилиши ҳақида хабардор қилди
Жаҳон | 00:27
-
АҚШ ҳарбийлар учун мия имплантлари устида иш олиб бормоқда
Жаҳон | 00:16
-
Тошкентда ҳайит намози ўқилиши муносабати билан қатор кўчалар ёпилади
Жамият | 23:27 / 28.03.2025
-
Украина армияси Белгород областида бир неча аҳоли пунктини эгаллаган: кўприклар портлатилмоқда
Жаҳон | 23:20 / 28.03.2025
Мавзуга оид

23:20 / 28.03.2025
Украина армияси Белгород областида бир неча аҳоли пунктини эгаллаган: кўприклар портлатилмоқда

22:45 / 28.03.2025
Европа Путиннинг Украина бўйича ташаббусини танқид қилди ва уни «ҳарбий жиноятчи» деб атади

21:55 / 28.03.2025
«Бу бизга эмас, Россия ва Украинага боғлиқ» — АҚШ давлат котиби урушнинг қачон якунланиши ҳақида

21:03 / 28.03.2025