Шавкат Мирзиёев Ийкота маҳалласида қурилган янги мактабни кўздан кечирди
Педагоглар билан мулоқотда президент ахборот технологиялари, робототехника, муҳандислик каби йўналишларни кенгайтириш кераклигини қайд этди.

Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Бектемир туманига ташрифи чоғида Ийкота маҳалласида бўлиб, қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.
Қайд этилишича, бу ердаги 37 та кўп қаватли уй ва 1 минг 400 та ҳовлида 6 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.
Ўтган йили уч қаватли маҳалла идораси фойдаланишга топширилган эди. Энди давлат бюджети ҳисобидан 358-умумтаълим мактаби қурилган. Президент ушбу янги муассасани кўздан кечирди.
Қарийб минг ўринли мактабда фан хоналари, компютер ва хорижий тил хоналари, робототехника тўгараги, лаборатория зарур ўқув жиҳозлари билан таъминланган. Кутубхона, спорт зали, футбол майдони ва ошхонада болалар учун кенг қулайликлар яратилган.
Педагоглар билан мулоқот чоғида болаларнинг қобилиятини тўғри шакллантириш, касбий таълимни ривожлантириб, битирувчиларни касб-ҳунарли қилиб ҳаётга йўллаш муҳимлиги таъкидланди. Хусусан, ахборот технологиялари, робототехника, муҳандислик каби йўналишларни кенгайтириш, ўсмирларда ҳарбий-ватанпарварлик руҳини кучайтириш вазифалари кўрсатиб ўтилди.
«Маҳалладаги янги уйларнинг биринчи қаватларида иккита хусусий боғча ташкил этилган. Улар Наврўз арафасида очилгани ота-оналар учун байрамона туҳфа бўлди. Маҳаллада 70 та савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаси, 2 та ишлаб чиқариш корхонасида кўпчилик рўзғор тебратяпти. Президентимиз фармойиши билан эълон қилинган долзарб бир ойлик доирасида томорқадан унумли фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинлари экиш қизғин давом этмоқда», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан
Спорт | 15:16 / 25.03.2025
Киевга яна зарба берилди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 13:57 / 23.03.2025
Янги “иномарка”лар савдоси 2 баробардан кўпроққа камайиб кетди
Иқтисодиёт | 10:04 / 23.03.2025
Яна учта муҳим ўйин. Ўзбекистонга мундиалга чиқиш учун қандай натижалар керак?
Спорт | 17:29 / 22.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Наманган ва Жиззахда йирик асаларичилик марказлари ташкил этилади
Иқтисодиёт | 09:08
-
ЖЧ-2026 саралаши. Аргентина Бразилияни йирик ҳисобда енгиб мундиалга чиққан 7-жамоага айланди ва бошқа натижалар
Спорт | 08:51
-
Германия президенти Шолц ва унинг ҳукуматини истеъфога чиқарди
Жаҳон | 08:42
-
Россияда Instagram ва Facebookʼда реклама жойлаш тақиқланди
Жаҳон | 08:40
Мавзуга оид

18:47 / 25.03.2025
Президент Шавкат Мирзиёев ифторлик тадбирида иштирок этди

17:39 / 22.03.2025
Мирзиёев биринчи президент мақбарасини зиёрат қилди

17:24 / 22.03.2025
Мирзиёев Самарқандда халқаро туризм марказидаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди

16:23 / 22.03.2025