Германия ва унинг иттифоқчилари Ғазода сулҳни қайтаришга чақирди
Берлин, Париж ва Лондон Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақирди. Европа давлатлари Ҳамаснинг секторда ҳокимиятда қолмаслиги керак деган фикрга қўшилди, бироқ улар вазиятни ҳарбий йўл билан ҳал қилиш керак эмас деб ҳисоблайди.

Фото: JINI/Xinhua/IMAGO
Германия, Франция ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирликлари 21 март, жума куни Ғазода ўт очишни тўхтатиш «келишувини қайтариш» тўғрисида қўшма чақирув эълон қилди. Ҳужжатда «Исроил ҳужумларининг қайта бошланиши Ғазо халқи, гаровга олинганлар, уларнинг оилалари ва бутун минтақа учун кескин зарба бўлди», дейилади. «Тинч аҳоли орасидаги қурбонлар бизни даҳшатга солди. Европа давлатлари ўт очишни тўхтатишни барқарор таъминлаш учун музокараларни қайта бошлашга чақиради, бу барқарор тинчлик, икки давлат ечими ва Ғазони қайта қуриш учун ягона ишончли йўл».
Шу билан бирга, уч мамлакат ташқи ишлар вазирликлари «Ҳамасга таъсир ўтказа оладиган барчани Исроилга янги ҳужумларнинг олдини олишда ёрдам беришга» чақирди. «Биз Ҳамаснинг Ғазо секторини бошқаришига йўл қўйиб бўлмаслигини ёки Исроил учун таҳдид бўлиб қолиши мумкин эмаслигини тан оламиз. Лекин бу можарони ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмайди. Урушга қайтиш бундан ҳам кўпроқ фаластинлик ва исроиллик тинч аҳолининг ўлимига олиб келади», — деб ҳисоблайди Берлин, Париж ва Лондон.
Ҳужжатда, шунингдек, Исроил «халқаро қонунларга тўлиқ риоя қилиш» ва Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами етказилиши, шунингдек, чучук сув ва электр энергияси етказиб берилишини таъминлашга чақирилади.
Германия, Франция ва Буюк Британия 19 март куни Ғазо секторидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти биносига уюштирилган ҳужумни қоралаб, чуқур тергов ўтказишга чақирди. Хабар қилинишича, зарба натижасида бир БМТ ходими ҳалок бўлган, яна икки нафари яраланган.
Исроил Рафаҳда жангларни қайта бошлади
Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) Ғазо секторида бир кун аввал бошланган қуруқликдаги операция ҳудудини ушбу чизиқнинг жанубий қисмида, Миср билан чегара яқинидаги Рафаҳ шаҳригача кенгайтирди. Бу ҳақда ЦАҲАЛ Telegram-каналида 20 март куни маълум қилинди.
«Сўнгги бир неча соат ичида Исроил мудофаа кучлари Рафаҳнинг Шабур ҳудудида қуруқликдаги операцияни бошлади», — деди ҳарбийлар. Улар «бир вақтнинг ўзида Ғазонинг шимолий ва марказий қисмида қуруқликдаги операцияларни давом эттираётганини» қўшимча қилди. ЦАҲАЛ шунингдек, Ғазо секторидаги жангчилар позицияларига авиазарба берганини тасдиқлаб, ўз мақсадини «террорчилар инфратузилмасини йўқ қилиш» деб атади.
ЦАҲАЛ шунингдек, Ғазода Ҳамас гуруҳи ички хавфсизлик хизмати раҳбари Рашид Жажуҳ ўлдирилгани ҳақида хабар берди. У бу лавозимда 2024 йилнинг июлидан бери ишлаб келмоқда. Унинг ўтмишдоши Сами Уде ҳам ўлдирилган.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, охирги кунларда Исроил ҳаво ҳужумлари ва жангларда 530 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.
Тавсия этамиз
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
Ўзбекистон | 18:04 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан
Спорт | 15:16 / 25.03.2025
Киевга яна зарба берилди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 13:57 / 23.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
The Atlantic Трамп жамоасининг Яманга ҳужумни муҳокама қилган чатига оид янги скриншотларни эълон қилди
Жаҳон | 00:46
-
Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас Ўзбекистонга келади
Жаҳон | 23:50 / 26.03.2025
-
Аляскада самолёт музлаган кўл устига қулади. Унинг ичида бўлган оила 12 соатдан кейин қутқарилди
Жаҳон | 23:36 / 26.03.2025
-
АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
Жамият | 23:34 / 26.03.2025
Мавзуга оид

17:36 / 26.03.2025
"Қонимизга пул тикишяпти”: ғазоликлар ҲАМАСни ҳайдамоқда

08:42 / 26.03.2025
Шолц ҳукумати расман истеъфога чиқди

09:10 / 25.03.2025
Паспортини ўғирлатган германиялик йигит тўрт йилдан бери ишга жойлаша олмаяпти

11:30 / 24.03.2025