Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда армияни молиялаштириш учун Конституция ўзгартирилди
Ўзгартиришлар мамлакат мудофааси ва хавфсизлиги билан боғлиқ харажатларни ошириш имконини беради.
Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер аввалроқ парламент томонидан маъқулланган Конституцияга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонунни имзолади. Ўзгартиришлар туфайли Германия ҳукумати мамлакат мудофаасига сарфланадиган харажатларни сезиларли даражада оширишни режалаштирмоқда, деб хабар берди NTV.
Германияда қарз тормози деб аталадиган механизм бор. У давлат қарзи ҳажмининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,35 фоиз чегарасидан ошиб кетишига йўл қўймайди. Ўзгартиришларга кўра, қонун мамлакат мудофааси ва хавфсизлиги билан боғлиқ харажатларга нисбатан қўлланилмайдиган бўлди. Шу йўл билан расмийлар армияни кучайтириш учун кўпроқ кредит олиши мумкин бўлади.
Германия ҳукумати 500 миллиард еврогача бўлган махсус жамғарма ташкил этиш ниятида, унинг маблағлари эскирган ҳарбий инфратузилмани таъмирлаш ёки янгилаш учун сарфланади.
21 март куни Бундесрат (Федерал кенгаш) конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича келишиб олди. Ташаббус 69 овоздан 53 тасини олди.
Мавзуга оид
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026
Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига жалб этиш кенгайтирилади
08:40 / 06.06.2026