Россия Суриянинг янги маъмуриятига илк бор нефт етказиб берди
Сурияга Россиядан нефт ва дизел ёнилғиси юкланган танкерлар етиб келди. Дамашқнинг айтишича, бу Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин мамлакатга биринчи нефт етказиб берилишидир. Бошқа экспортчилар Сурияга нефт етказиб беришга шошилмаяпти.

Фото: AFP/Getty Images
Россия нефти юкланган «соядаги флот»нинг нефт танкери Сурияга етиб келди. 21 март, жума куни халқаро ОАВ хабарига кўра, бу Дамашқнинг янги ҳокимиятига нефт етказиб беришнинг биринчи ҳолатидир.
Россия Сурияга нефт ва дизел ёнилғиси етказиб берди
Суриянинг SANA ахборот агентлиги 21 мартга ўтар кечаси Баниясдаги денгиз терминалига «озод қилинганидан бери, яъни Башар Асад ағдарилганидан кейин биринчи нефт танкери» етиб келгани ҳақида хабар берди. Ўрта Ер денгизи соҳилидаги Банияс шаҳрида Суриядаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводи жойлашган. У ерда нефт маҳсулотлари билан ишлайдиган электр станцияси ҳам бор.
SANA ахборот агентлигининг хабар беришича, етиб келган танкер Aquatica деб номланган ва бортида 99 771 тонна нефт бўлган. Aquatica Greenpeace томонидан юритиладиган Россия Федерациясининг «соядаги флоти» кемалари рўйхатига киритилган.
Reuters хабарига кўра, Aquatica рус нефтини олиб борган. Агентликнинг ёзишича, Sakina номли яна бир танкер Баниясга 25 март куни етиб келиши керак. Унда 100 минг тоннага яқин рус нефти бор. Иккала кема ҳам феврал ойида Мурманскда юкланган. Иккаласи ҳам Байден маъмурияти томонидан январ ойида жорий этилган АҚШ санкциялари остида.
Март ойи бошида Reuters агентлиги Россия Суриянинг янги расмийларига илк бор дизел ёнилғиси етказиб бергани ҳақида ёзган эди. У билан бирга икки танкер — АҚШ санкциялари остида бўлган Prosperity ва Proxima ҳам Баниясга етиб келди. Бу 2013 йилдан бери Россиядан Сурияга дизел ёнилғисининг биринчи етказиб берилишидир.
Тавсия этамиз
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
Ўзбекистон | 18:04 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан
Спорт | 15:16 / 25.03.2025
Киевга яна зарба берилди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 13:57 / 23.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас Ўзбекистонга келади
Жаҳон | 23:50 / 26.03.2025
-
Аляскада самолёт музлаган кўл устига қулади. Унинг ичида бўлган оила 12 соатдан кейин қутқарилди
Жаҳон | 23:36 / 26.03.2025
-
АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
Жамият | 23:34 / 26.03.2025
-
Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонару давлат тўнтаришига уриниш айблови бўйича суд қилинади
Жаҳон | 22:57 / 26.03.2025
Мавзуга оид

22:04 / 26.03.2025
Путин Россиянинг дўстлари қаерда борлигини айтди

23:26 / 25.03.2025
Ғарб санкциялари Россияни қарийб 500 млрд доллар даромаддан маҳрум қилгани айтилмоқда

21:56 / 25.03.2025
АҚШ Сурияга санкцияларни юмшатиш учун шартлар қўйди

20:48 / 25.03.2025