Россияда блогерлар алоҳида ОКВЭД кодига эга бўлади
Россияда жорий йилнинг 1 майидан эътиборан блогерларнинг фаолияти Иқтисодий фаолият турлари Бутунроссия классификатори (ОКВЭД)га расман киритилади.
Бу ҳақда ТАСС агентлигига Блогерлар ва агентликлар ассоциацияси (АБА) матбуот хизмати хабар берди.
Россия стандартлаштириш агентлиги — Росстандарт 21 март куни ОКВЭД 2га тегишли «79/2025-ўзгариш»ни тасдиқлади. Ҳужжатда реклама ва жамоатчилик билан алоқалар (PR) соҳасидаги фаолият кодларига иккита янги рақам қўшилгани қайд этилган:
73.11.1 — «Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси томонидан реклама тарқатиш фаолияти»;
70.21.1 — «Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси томонидан ахборот тарқатиш фаолияти»;
Блогерлар ва агентликлар ассоциацияси маълумотига кўра, бу ташаббус Давлат думаси депутати Яна Лантратова билан ҳамкорликда амалга оширилган. Ассоциация янги кодлар блогерлар ва инфлюенсер агентликларининг ҳуқуқий мақомини аниқлаш, давлат томонидан тартибга солиш ва ҳимоялаш (муаллифлик ҳуқуқларини муҳофаза қилишдан тортиб, бизнесни қўллаб-қувватлаш дастурларигача), саноат айланмаси ҳисобини юритиш, сармоя жалб қилиш ва ривожланиш стратегиясини шакллантириш учун зарурлигини таъкидлади.
Агентликнинг ёдга олишича, аввалроқ блогерлар учун ОКВЭД кодини ишлаб чиқиш жараёнида «инфлюенс-маркетинг соҳасида реклама фаолияти» деган атама таклиф этилган эди. Аммо бундай ифода барча блогерларни қамраб ололмагани ва «блогер» тушунчасини аниқ шакллантиришда муаммолар туғилгани боис, рад этилган.
Эндиликда блогерлар фаолияти расман иқтисодий фаолият тури сифатида тан олинади ва махсус кодлар орқали давлат ҳисобида акс эттирилади.
Тавсия этамиз
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
Ўзбекистон | 18:04 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан
Спорт | 15:16 / 25.03.2025
Киевга яна зарба берилди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 13:57 / 23.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Литвада ўтказилган ҳарбий машғулотларда тўрт нафар америкалик ҳарбий бедарак йўқолди
Жаҳон | 22:14
-
Ҳиндистон ва Хитой Трампнинг таҳдиди сабаб Венесуэладан нефт сотиб олишни тўхтатди
Жаҳон | 22:09
-
Президентга Тошкентни Самарқанд ва Андижон билан боғловчи муқобил йўл лойиҳалари ҳақида ахборот берилди
Ўзбекистон | 22:08
-
Путин Россиянинг дўстлари қаерда борлигини айтди
Жаҳон | 22:04
Мавзуга оид

22:04
Путин Россиянинг дўстлари қаерда борлигини айтди

23:26 / 25.03.2025
Ғарб санкциялари Россияни қарийб 500 млрд доллар даромаддан маҳрум қилгани айтилмоқда

20:48 / 25.03.2025
АҚШ Россия ва Украина билан Қора денгизда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олди – Оқ уй

11:02 / 25.03.2025