Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Белград Сербия НАТО ёки КХШТга аъзо бўлмаслигини маълум қилди
Бош вазир ўринбосари Вулин: Сербия НАТО ёки КХШТга аъзо бўлмайди.
Сербия Шимолий Атлантика иттифоқи ёки Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)га қўшилмайди. Бу ҳақда Сербия бош вазири ўринбосари Александр Вулин маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Белград ҳарбий бетарафлик сиёсатига қатъий риоя қилади ва ҳеч қандай ҳарбий блокдаги иштирокини кенгайтириш ниятида эмас. Вулиннинг сўзларига кўра, Сербия ҳамма билан, биринчи навбатда, ўзига яқин давлатлар билан энг яхши муносабатларни сақлашга ҳаракат қилади. Шунинг учун мамлакат НАТО ёки КХШТга аъзо бўлмайди.
Вулиннинг қайд этишича, серблар ўз хавфсизлигини кафолатлаши керак, бу осон иш эмас. Аммо ўзи ҳақида мустақил қарор қабул қилиш энг адолатли йўлдир.
19 март куни Сербия президенти Александр Вучич келажакда Сербия ва НАТОни яхши ҳамкорлик кутаётганини айтди.
18 декабр куни Вучич НАТО иттифоқчилари қўмондони адмирал Стюарт Манч билан учрашувдан сўнг Сербия ҳарбий бетарафликни сақлаган ҳолда Шимолий Атлантика алянси билан ҳамкорликни ривожлантиришда давом этишини айтди.
Мавзуга оид
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
08:35 / 06.06.2026
Сербияда оғир вазиятда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
15:00 / 03.06.2026