Словения ўзбекистонлик тиббиёт ходимларини ишга олмоқчи
Мамлакат элчихонаси кўмагида (қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган) Миграция агентлиги директори ўринбосари Матлаб Қуронов, Словения Бандлик хизмати бош директори Грета Метка Барбо Шкербинц ва Миграция департаменти директори Анка Роде ўртасида музокаралар ташкил этилди.

Фото: Дунё
Учрашув давомида меҳнат миграцияси соҳасини ривожлантириш ва ўзбекистонлик мутахассисларини Словенияга ишга жалб қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Словения томони Ўзбекистон шифокор ва ҳамшираларини мамлакатдаги тиббий муассасаларга ишга жалб қилишга қизиқиш билдирди.
Ҳукуматлар ўртасидаги келишувларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш мақсадида Миграция агентлиги ва Словения Бандлик хизмати ўртасида ҳамкорлик баённомаси имзоланди.
Томонлар Ўзбекистон мутахассисларини Словенияга ишга юбориш бўйича аниқ чора-тадбирларни ўз ичига олган қўшма "Ҳаракатлар режаси"ни ишлаб чиқишга келишиб олдилар.
Мазкур ҳужжат асосида словен томони мамлакатда Словенияда ишга жойлашиш, мутахассисларга қўйилган талаблар ва лицензия олиш шартларига бағишланган ташвиқот тадбирларини ташкил қилади.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европанинг олтита давлати «Россияга босим ўтказишни» давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 01:11
-
Британияликлар тўлиқ офисга қайтишдан кўра ишдан бўшашни афзал кўрмоқда — тадқиқот
Жамият | 00:46
-
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон | 00:20
-
Дунёдаги энг яшил шаҳарлардан бири экологик мақсадларига эриша олмагани учун жаримага тортилди
Жаҳон | 23:40 / 31.03.2025
Мавзуга оид

13:40 / 28.03.2025
Қибрайда 1 млрд сўмлик тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида олинди

20:07 / 18.03.2025
Пахтачида ТТБ бошлиғи ходимларини овоз йиғишга мажбурлаяпти. У 200 та моноблок ва 50 та принтерни нима қилмоқчи?

09:20 / 22.10.2024
Словенияда Иккинчи жаҳон урушидан қолган йирик бомба зарарсизлантирилди

09:47 / 02.08.2024