Ўзбекистоннинг Сан-Маринодаги биринчи элчиси тайинланди
Ўзбекистон ва Сан-Марино ўртасидаги дипломатик муносабатлар 2021 йил 3 февралда ўрнатилган.

Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистоннинг Сан-Маринога тайинланган биринчи элчиси Абат Файзуллаев (қароргоҳи Римда жойлашган) мазкур давлат раҳбарлари – Капитан-регентлар Франческа Чиверкя ва Далибор Риккардига ишонч ёрлиқларини топширди.
Тантанали маросимда Сан-Марино ташқи ишлар вазири Лука Беккари сўзга чиқиб аккредитациядан ўтган элчиларни олқишлади.
Ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, икки томонлама шартнома-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, кўп томонлама ҳамкорлик йўналишида, хусусан, БМТ ва ЕХҲТ доирасида номзодлар ва ташаббусларни ўзаро қўллаб-қувватлаш каби мавжуд манфаатли шерикликни давом эттиришга ишонч билдирилди.
Ўзбекистон ва Сан-Марино ўртасидаги дипломатик муносабатлар 2021 йил 3 февралда ўрнатилган.
Абат Файзуллаев 2023 йил ноябр ойидан буён Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси ва Римдаги халқаро ташкилотлар (ФАО, ҚХРХЖ, БООД) ҳузуридаги доимий вакили ҳамда 2024 йил декабр ойидан бошлаб Ўзбекистоннинг Кипрдаги элчиси сифатида фаолият юритиб келмоқда.
Абат Файзуллаев 2020-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Австриядаги ва ўриндошлик асосида Венгриядаги элчиси сифатида ишлаган. У бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Венадаги бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакили лавозимида фаолият олиб борган.
Тавсия этамиз
Ёзда топ-клублар «талашиши» кутилаётган 11 ҳужумчи
Спорт | 15:30 / 01.04.2025
Контейнерни ўқув марказига айлантирган водиллик талаба ҳикояси
Жамият | 09:03 / 01.04.2025
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Битта машинада нуқсон топилса, бренднинг ҳамма моделларини ёппасига тақиқлаш тўғрими?
Ўзбекистон | 20:13
-
АҚШ Хўжанд декларацияси ва чегараларнинг туташ нуқтаси бўйича шартномани олқишлади
Ўзбекистон | 20:07
-
Жанубий Кореяда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари огоҳликка чақирилди
Жаҳон | 20:01
-
Чирчиқда спиртли ичимлик олди-сотдиси сабаб юз берган жанжал оқибатида фуқаро вафот этди
Жамият | 19:51
Мавзуга оид

14:26 / 02.03.2025
Ўзбекистоннинг Малтадаги биринчи элчиси тайинланди

18:37 / 19.12.2024
Ўзбекистоннинг Кипрдаги биринчи элчиси тайинланди

11:59 / 27.11.2023
Ўзбекистон ва Италия ўртасида стратегик мулоқотнинг биринчи йиғилиши ўтказилади

08:59 / 20.11.2023