Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Италиянинг Тушиа университети филиали очилади
Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Италиянинг Тушиа университети ректори, профессор Стефано Убертини билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида профессор Стефано Убертини Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан Самарқанд агроинновация ва илмий тадқиқот институтида қўшма университет кампусини ташкил этиш тўғрисида келишув имзолаганини ҳамда келишув шартларини бажариш бўйича тегишли ишлар бошлаб юборилганини маълум қилди. Унинг айтишича, университет филиалининг расмий очилиш маросими жорий йилнинг 30 сентябр куни ўтказилади. Университетда ўқув йили 2026 йил январдан бошланади.
"Италия университетлари қаторида қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича тарихда илк бор Тушианинг биринчи хориждаги филиали Ўзбекистонда очилади. Биз бундан жуда хурсандмиз " – деди ректор Стефано Убертини.
Филиалда ўзбекистонлик талабаларга Италиянинг аграр соҳадаги илғор тажрибаси ва замонавий технологиялари асосида билим берилади.
Тушиа университети 1979 йилда Витербо шаҳрида ташкил этилган. Университет Италиянинг қишлоқ хўжалиги йўналишидаги етакчи олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Ушбу таълим даргоҳида 8 мингдан зиёд талаба таҳсил олади.
Мавзуга оид
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026