Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда қаровсиз қолган ўзбекистонлик болалар ватанга қайтарилди
Болалар ўз оиласига ва васийлик билан ҳомийлик тайинланган ҳолда яқин қариндошларига топширилади.
29 март куни Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 11 нафар вояга етмаган ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, болалар Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари ҳамроҳлигида Россиядан қайтарилган. Жараён давомида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси болаларни ватанга қайтариш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш ишларини бажарган.
Болалар вақтинча Тошкент шаҳар ИИББ қошидаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган. Таъкидланишича, уларнинг 4 нафари «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан ўз оиласига, 7 нафари эса васийлик ва ҳомийлик тайинланган ҳолда яқин қариндошларига топширилади.
Мавзуга оид
00:26
Қозоғистон-Россия чегарасида автомобиллардан иборат кўп километрли тирбандлик юзага келди
08:40 / 06.06.2026
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
22:29 / 05.06.2026
Россия яна урушни танлади — Зеленский Путинга жавоб берди
20:55 / 05.06.2026