Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
10367
2 дақиқада ўқилади

Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда

Вагенроогедаги маёқ. Фото: Hauke-Christian Dittrich / dpa

Шимолий денгиздаги Вангерооге оролида жойлашган шу номдаги шаҳарча янги раҳбар излашга киришди — бу сафар эълон газетада чоп этилди, деб хабар бермоқда Spiegel нашри.

Христиан-демократлар, социал-демократлар ва «яшиллар» партияси Вангероогеда ҳокимлик учун муносиб номзод топиш мақсадида қўшма тарзда газетада эълон беришга қарор қилди.

Эълонда шундай дейилади: «Биз билан сиз масъулиятли лавозимда келажакни шакллантира оласиз».

Бу эълон шанба куни маҳаллий нашрда чоп этилди ва яқин кунларда бошқа нашрларда ҳам тарқатилади.

Вакансияда аниқ талаблар ҳам келтирилган:

– оролда яшашга тайёрлик,

– олий маълумот,

– маъмурий иш тажрибаси,

– қонунда белгиланган ёш доирасига кириш (23–67 ёш).

Сиёсий партиялар бу ташаббус орқали ҳокимиятдаги кадр танқислиги муаммосини ҳал қилишни кўзламоқда. Таъкидланишича, административ соҳада малакали ходим топиш, айниқса оролда, деярли имконсиз бўлиб қолган.

Қизиғи, 7 йил олдин ҳам шаҳар айнан шундай усул — газетада эълон орқали ҳозирги ҳоким Марсел Фангорни топганди. Яқингинада маёқчи лавозими учун эълон интернетда вирусли тарзда тарқалиб, Вангерооге бутун Германияга машҳур бўлганди. 

Оролда янги ҳоким сайлови 17 августга белгиланган. Номзодлар 14 июнгача ҳужжат топшириши мумкин.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти