Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Малайзия яримўтказгичлар соҳасида мутахассислар тайёрлайди
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзия яримўтказгич интеграл схемаларини лойиҳалаш паркига ташриф буюриб, Selangor Information Technology & Digital Economy Corporation (SIDEC) корпорацияси бош ижрочи директори Ёнг Кай Пинг билан учрашув ўтказди.
Ёнг Кай Пинг билан кечган мулоқот чоғида Ўзбекистонда яримўтказгичлар соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш, ўқув дастурлари, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини яратишда ўзаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбатдошга кўра, дунёда сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланилмаётган кўплаб ижтимоий-иқтисодий соҳалар мавжуд. Шу боисдан, яримўтказгичларни турли соҳаларга жорий қилишда Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш учун катта салоҳият мавжуд.
Малайзия томони Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун инновацион ечимларни жорий қилишда, жумладан деҳқончилик, хусусан, пахтачилик, дончилик ва боғдорчиликда дрон технологияларини қўллашда, чорвачиликда қорамолларни электрон идентификациялашда фойдаланиладиган сунъий идрокнинг дастурий ишланмалари ва улар учун микрочипларни лойиҳалаш ва ишлаб чиқаришда ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.
SIDEC раҳбарияти билан Semiconductor IC Design Park инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда яримўтказгичларни лойиҳалаш бўйича малакали мутахассисларни тайёрлашда ва уларнинг амалий кўникмаларини шакллантиришда ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
12:54 / 02.04.2026