Қарши шаҳрида ўзбек-немис қўшма мактаби ташкил этилади
Қашқадарё вилояти делегацияси амалий сафар билан Германияда бўлди.

Фото: "Дунё" АА
Сафар таълим, соғлиқни сақлаш, миграция ва бошқа соҳаларда ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида амалга оширилди.
Ташриф доирасида Германиянинг етакчи компаниялари билан муҳим учрашувлар ўтказилди. Музокараларда касбий таълим, меҳнат миграцияси соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш, ёшларни мазкур компаниялар корхоналарида дуал таълим йўналишларида ўқитиш, қолаверса, ёш битирувчиларни пайвандчилик, электромонтаж ва қурилиш каби немис меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларда иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Таълим соҳасида алоқаларни кенгайтириш, хусусан, Қарши шаҳрида замонавий болалар боғчаси қуриш ва ўзбек-немис қўшма мактаби ташкил қилишга келишилди.
Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари ўртасида тажриба алмашишни кучайтириш ва Қашқадарё вилоятидаги шифохоналарга Германия стандартларини жорий қилиш, маданий алмашинувларни ривожлантириш, немис тили курслари ва қўшма тадбирлар ўтказиш ўзаро суҳбатларнинг асосий мавзуси бўлди.
Амалий сафар давомида делегация аъзолари ўқув марказлари ва тиббиёт клиникаларида бўлдилар ва ўқув жараёни ҳамда яратилган шароитлар билан танишдилар.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ва Малайзия мактаб ўқитувчилари малакасини оширади
Ўзбекистон | 10:51
-
Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар 2 июн куни Истанбулда бўлиб ўтади
Жаҳон | 10:50
-
Қорақалпоғистонда иқлим музейи ташкил этилади
Ўзбекистон | 10:30
-
Мерц Нетаняҳуни Ғазога ёрдамни кучайтиришга чақиради
Жаҳон | 10:17
Мавзуга оид

10:51
Ўзбекистон ва Малайзия мактаб ўқитувчилари малакасини оширади

23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди

20:08 / 23.05.2025
Қашқадарёда ўнлаб педагогларга устама тўлаш техник масалалар сабаб тўхтатиб қўйилди

09:22 / 23.05.2025