Покистон Ўзбекистонда янги завод қуришни режалаштирмоқда
Покистонда фармацевтика, тўқимачилик, транспорт-логистика, қурилиш материаллари, туризм, тери ва жунни қайта ишлаш соҳаларида фаолият юритувчи бизнес доира вакилларидан иборат делегация Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев ҳамроҳлигида Бухоро вилоятига борди.

Фото: "Дунё" АА
Ташриф дастурига кўра, дастлаб Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зокиров иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда хорижий ҳамкорларга вилоятнинг туризм, тўқимачилик, фармацевтика, нефть ва газни қайта ишлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва саноатнинг бошқа йўналишларидаги салоҳияти ҳақида тақдимот ўтказилди.
Вилоятдаги тўқимачилик корхоналари экспорт салоҳиятини янада ошириш мақсадида Покистоннинг Fateh ва Tabba компанияларини ташқи бошқарув жараёнларига жалб этиш, покистонлик сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида 2025 йил май ойида Лаҳор ва Карачи шаҳарларида Бухоро вилояти туристик салоҳиятига бағишланган "роад шоу" ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Эркин индустриал зонага ташриф чоғида мазкур ҳудудда Покистоннинг Diners компанияси билан ип-калава ва сунъий тола аралашмасидан мато ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириши, Herbion компанияси билан эса доривор ўсимликларни сақлаш омборини ташкил этиши юзасидан келишувга эришилди.
Маҳаллий Lattico компанияси покистонлик ҳамкорлар билан пишлоқ ва сут маҳсулотлари, жумладан кефир, сметана ва творогни экспорт қилиш бўйича савдо шартномаси тузди. Покистоннинг "1001" компанияси билан Бухоро вилоятида атир совун ишлаб чиқариш заводини қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Шунингдек, "Бухоро агрокластер" ҳудудида Diners компанияси томонидан уй текстили ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишга келишилди, "Бухоро сера импекс" компанияси томонидан Покистонга олтингугурт етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди.
Ғиждувон туманидаги "Бухоро Файз" компанияси негизида мато ишлаб чиқариш ва бўяш бўйича лойиҳа шартлари келишилди.
Жондор туманига сафар доирасида Hub Leather компанияси билан дастлабки босқичда терини қайта ишлаш бўйича лойиҳани амалга ошириш, "Жондор парранда чикен" ва Покистоннинг Forza Roma компаниялари ўртасида паррандачилик соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Сафар давомида Жондор тумани ва Гужрат шаҳри мебел ишлаб чиқарувчилари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди. Гужрат шаҳри мебел ишлаб чиқарувчиларининг жорий йил апрел ойида ҳамкорларнинг истиқболли лойиҳаларини муҳокама қилиш учун Бухорога ишчи сафарини ташкил этиш таклифи қўллаб-қувватланди.
Шофиркон туманига ташриф чоғида покистонлик шериклар билан "Амиртекс" фабрикаси негизида халқаро брендлар остида маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни Европа ҳамда Америка бозорларига экспорт қилиш юзасидан аҳдлашилди.
Томонлар, шунингдек, терини қайта ишлаш ва табиий ўсимликлардан дори воситалари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни муҳокама қилдилар.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00
-
Италияда Этна вулқони отилишни бошлади
Жаҳон | 20:29
-
Хитой армиясининг собиқ раҳбарларидан бири Сюй Цилян вафот этди
Жаҳон | 20:26
-
Японияга 10 минг ўзбек мутахассисини жалб қилишга қаратилган лойиҳага старт берилди
Ўзбекистон | 20:09
Мавзуга оид

11:24
Туркия ва Покистон разведка хизматлари ИШИД етакчиларидан бирини қўлга олди

21:17 / 24.05.2025
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат

00:15 / 20.05.2025
Ҳиндистонда Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 9 киши ушланди

22:12 / 15.05.2025