2025–2026 йилларда 3 мингга яқин микро ГЭС қурилиши белгиланди
Янги микро гидроэлектр станцияларини ишга тушириш ҳисобига 280 минг аҳолини электр энергияси билан таъминлаш режа қилинган.

Фото: Ўзбекгидроэнерго
«Республика ҳудудларида микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2025–2026 йилларда Республика ҳудудларида микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
- жами қуввати 164 МВт бўлган 2 983 та микро ГЭС қуриш ва йилига 500 млн кВт/соат экологик тоза электр энергиясини ишлаб чиқариш;
- янги микро ГЭС ишга тушириш ҳисобига 280 мингта аҳолини электр энергияси билан таъминлаш;
- қурилиш даврида 1200 нафар ишчининг бандлигини таъминлаш ва лойиҳалар ишга тушгандан кейин 520 та доимий иш ўрни яратиш.
2025 йил 1 майгача лойиҳа ҳужжатларига асосан микро ГЭС қуриш учун танлаб олинган ер участкалари белгиланган тартибда Энергетика вазирлигига ажратилади.
Энергетика вазирлиги ажратилган ер участкалари лойиҳа ташаббускорларига микро ГЭС қуриш ва ишга тушириш учун 20 йил муддатга ижарага берилишини таъминлайди.
Бундан ташқари, кичик ва микро гидроэлектр станциялари лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи ташкил этилади.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Хитой билан савдо урушини ҳал этиш бўйича музокаралар ўтказилишини маълум қилди
Жаҳон | 00:45
-
Буюк Британияда 700 йил олдин амалга оширилган қотиллик фош этилди
Жаҳон | 00:21
-
Япониянинг Ойга учирган модули қўниш вақтида фалокатга учради
Фан-техника | 00:05
-
Оқ уй сенатни Россияга қарши «қақшаткич» санкцияларига оид қонун лойиҳасини юмшатишга чақирди
Жаҳон | 23:33 / 06.06.2025
Мавзуга оид

17:35 / 28.05.2025
Тошкент вилоятида 40 та микро ГЭС қурилади

22:06 / 17.05.2025
Кучли шамол Тошкент шаҳри ва вилоятида ўн минглаб истеъмолчиларни «светсиз» қолдирди

16:16 / 25.03.2025
Қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарилади

20:07 / 13.02.2025