Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта охирида айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда
Шанба ва якшанба кунлари ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундуз кунлари ҳаво +23…+28, баъзи жойларда +30 даражагача исийди.
Фото: Kun.uz
Дам олиш кунлари жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда, дея хабар берди «Ўзгидромет» агентлиги.
Жума куни давомида республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечга томон ва 5 апрелда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида бугун кундузи айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, 5 апрел куни ёғингарчилик кутилмайди.
6 апрелда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин.
4–6 апрел кунлари ҳарорат фони анча юқори бўиши сақланиб туради. Кундуз кунлари ҳаво +23...+28 даражагача, баъзи жойларда 30 даражагача исийди.
Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсади, республика бўйича баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин.
Тошкент шаҳрида бугун кундузи ёғингарилик кутилмайди, 4 апрелда кечга томон, 5 апрелда кечаси ва эрталаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 5 апрелда кундузи бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
6 апрелнинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол 5–10 метр/сония тезликда эсади, 4 апрелда кечга томон 12–15 метр/сониягача кучаяди.
Ҳарорат 4 апрел куни кундузи +28...+30 даража, 5–6 апрел кунлари +23...+26 даража, кечалари +12...+15 даража бўлади.