Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Германияга нефт етказиб бериш ҳажмини оширяпти
Март ойида Қозоғистон Германияга 150 минг тонна нефт экспорт қилди. «Казтрансойл» компанияси маълумотларига кўра, бу бир ой аввалгидан учдан бир баравар кўпдир.
Қозоғистон Германияга нефт етказиб беришни оширмоқда: март ойида Германияга экспорт ҳажми 150 мингга етди, дея хабар беради «Интерфакс-Казахстан» агентлиги 3 апрел, пайшанба куни "Казтрансойл" маълумотларига таяниб. Феврал ойининг ўзида Қозоғистондан Германияга нефт экспорти ҳажми 100 минг тоннани ташкил этганди.
2025 йилда Қозоғистон «Дружба» нефт қувури орқали Германияга 1,2 миллион тонна нефт экспорт қилишни режалаштирмоқда. Ўтган йили Қозоғистон Германияга "Ўзен-Атирау-Самара" магистрал нефт қувури орқали, сўнгра "Транснефт" магистраль нефт қувурлари тизими орқали "Адамова Застава" етказиб бериш пунктига 1,5 миллион тонна нефт етказиб берди.
«Казтрансойл» Қозоғистондаги энг йирик нефт транспорт компанияси бўлиб, умумий узунлиги 7600 кмдан ортиқ бўлган магистраль нефт ва сув қувурлари тармоғига эгалик қилади ҳамда мамлакатда ишлаб чиқарилган нефтнинг қарийб 60 фоизини экспорт ва ички бозорга ташийди. Давлат «Казмунайгаз» миллий компанияси орқали «Казтрансойл»га эгалик қилади.
Мавзуга оид
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
17:53 / 08.07.2026
Қозоғистонда қўшни давлатлардан транспорт воситалари кириши чекланди
12:20 / 08.07.2026
АҚШ Эрон билан нефт бўйича келишувни бекор қилди
17:54 / 07.07.2026