Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент ва Поп туманларида эҳтиёт чораларини кўриш тавсия қилинди.
5-8 апрель кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи юзага келади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Қайд қилинишича, қуйидаги ҳудудларда қоркўчиш хавфи эълон қилинади:
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);
- Наманган вилояти Поп тумани тоғли ҳудудларида, денгиз сатҳидан 2000 м баландликда.
Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларга эҳтиёт чораларини кўриш тавсия қилинади.
Мавзуга оид
23:34 / 07.04.2026
Наманган ва Фарғонада мансабдор шахслар пора олаётганида қўлга олинди
20:38 / 07.04.2026
Тошкентда квартиралар неча пул?
09:10 / 03.04.2026
Тошкент ва Ўш ўртасида илк авиақатнов йўлга қўйилди
14:58 / 02.04.2026