Рубио: Путин билан тинчлик тўғрисида "чексиз музокаралар" бўлмайди
АҚШ давлат котиби Марко Рубио Россияни яқин ҳафталарда Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича кейинги музокаралар бўйича қарор қабул қилишга чақирди. Президент Доналд Трамп «чексиз музокаралар тузоғига тушмайди», деди Рубио.

Фото: AP
Президент Доналд Трамп «чексиз музокаралар тузоғига тушмайди», деди АҚШ давлат котиби Марко Рубио НАТО ташқи ишлар вазирларининг 4 апрел, жума куни Брюсселда бўлиб ўтган йиғилишидан сўнг. "Россия тинчликни истаётгани ёки аксинча ниятда эканини тез орада, ойлар эмас, балки ҳафталар ичида билиб оламиз", - деди у. Агар можаро тарафи тинчликдан манфаатдор бўлса, у ҳарбий ҳаракатларни тўхтатади ва оқилона талаблар қўяди, деб таъкидлади Рубио. «Бу ақлдан озган талаблар эмас, оқилона шартлар бўлиши керак», деб қўшимча қилди Давлат департаменти раҳбари.
Марко Рубио, шунингдек, агар рус қўшинлари Украинада янги ҳужум уюштирса, «шундан кейин улар тинчликни хоҳлайдими ёки йўқми, маълум бўлади», деди. «Агар бу бўлмаса, биз сиёсатимизни ўзгартиришимиз учун буни олдиндан билишимиз керак», деб тушунтирди у. Давлат котибининг сўзларига кўра, айнан Россия томони аввалроқ Украинада ўт очишни тўлиқ тўхтатишдан бош тортган. Унинг аниқлик киритишича, АҚШ Конгресси аллақачон Москвага қарши қўшимча санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳаси устида ишлай бошлаган ва Вашингтон томонидан босимни кучайтиришга ваъда берган.
Америка дипломатияси раҳбари, шунингдек, Қўшма Штатлар Россия-Украина урушида кенг қамровли ўт очишни тўхтатишга зудлик билан эришишни тўғрироқ деб билишини таъкидлади. Бироқ, унинг айтишича, Вашингтон Қора денгизда ўт очишни тўхтатиш ва энергетика объектларига зарбаларни бас қилиш ғояси устида ишлашга рози бўлган, чунки унинг фикрича, бу ҳам «олдинга силжиш ҳисобланади». «Ҳар икки томон ҳам бу сулҳ бузилаётганига ишониши аниқ, бу шундай чекланган оташкесимларга хосдир», деди давлат котиби.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48 / 07.06.2025
Мавзуга оид

14:28 / 02.06.2025
Лавров ва Рубио Истанбулдаги бўлажак музокараларни муҳокама қилди

01:12 / 22.05.2025
АҚШ давлат котиби Россия президентини ҳарбий жиноятчи деб аташдан бош тортди

22:39 / 18.05.2025
Зеленский Ватиканда Вэнс, Рубио ва янги Рим папаси билан учрашди

09:05 / 14.05.2025