Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда бетон тўсиққа урилган BYD ёниб кетди
Ёнғин ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ҳайдовчига шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилган.
2025 йилнинг 3 апрел куни соат 23:45 ларда Юнусобод тумани ТҲАЙ кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, BYD русумли транспорт воситасини бошқариб келаётган ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиши натижасида транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Тўқнашув натижасида ҳайдовчига шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Мавзуга оид
10:23 / 04.07.2026
Ўрикзор бозоридаги озиқ-овқат дўконида ёнғин чиқди
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026
Бухорода қамишзорга ўт қўйилиши оқибатида 50 туп дарахт ёниб кетди
19:44 / 28.06.2026