Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
8 тонна суюлтирилган газни сотувга ноқонуний чиқариш ҳолати аниқланди
Тижорат мақсадида 8,1 тонна суюлтирилган газнинг ноқонуний сотувга чиқарилиши ҳолати аниқланди.
“Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, инспекция Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят ИИБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида нефт маҳсулотларини етказиб бериш ва уларни сотувга чиқарилиши бўйича ноқонуний ҳолат аниқланди.
“Ҳудудгаз Андижон” ГТФга қарашли газ тўлдириш шохобчасидан тижорат мақсадида 8,1 тонна суюлтирилган газ юк машинасига юклатилиб, Шаҳрихон тумани, “Қўрғонча” МФЙдан ўтган Андижон—Тошкент катта автомобил йўлида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:41 / 04.07.2026
Коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар сони кескин ортган – Рақобат қўмитаси
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026