Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон инвесторлари куни» яна 7 та шаҳарда ташкил этилади
Шавкат Мирзиёев инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш юзасидан ўтказилган видеоселекторда 2024 йилда айрим мамлакатлардан инвестициялар камайгани, бу йилда қатор етакчи давлатлар инвесторлари билан лойиҳа қилинмаганини таъкидлади.
Ўтган йили айрим мамлакатлардан инвестициялар камайгани, бу йилда қатор етакчи давлатлар инвесторлари билан лойиҳа қилинмагани кўрсатиб ўтилди.
Хитой, Россия ва Малайзия билан ҳокимлар ва инвесторларни бир-бирига боғлаш тажрибаси қолган мамлакатлардаги элчихоналаримизда ҳам йўлга қўйилиши зарурлиги қайд этилди.
Ўтган ойда Лондонда “Ўзбекистон инвесторлари куни” ташкил этилгани натижасида 2,77 миллиард доллар жалб қилиш бўйича келишувга эришилди. Бундай тадбирларни Ню-Йорк, Сингапур, Ҳонгконг, Дубай, Шанҳай, Токио, Истанбул каби мегаполисларда ҳам ўтказиш топширилди.
Хусусийлаштириш бўйича муҳим қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда. Бунда 15 та йирик давлат корхонаси евробонд чиқариб, IPO'га қўйилади, 49 та корхонадаги давлат улуши халқаро бозорда сотилади.
“Бу ўз-ўзидан бўлмайди. Инвестор келади, деб ўтирмасдан, элчилар учрашув ташкил этиши, вазирлар ва ҳокимлар бориб тақдимот қилиши керак. Шунда натижа бўлади”, - деди президент.
Шу ойда Жиззахда, июн ойида эса Тошкент шаҳрида халқаро инвестиция форумлари ўтказилади. Вазирлар ва ҳокимларга ҳозирдан пухта тайёрланиб, инвесторларга таклиф қилиш учун лойиҳалар портфелини шакллантириш топширилди. Бундай форумларни йил давомида барча ҳудудларда ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Мавзуга оид
17:59 / 20.06.2026
Ўзбекистон фуқароларининг хориждаги компаниялар акцияларини сотиб олиши осонлашади
21:24 / 17.06.2026
Ўзбекистон инвестициявий салоҳиятини изчил ошириб бормоқда - Саида Мирзиёева
20:58 / 16.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ компаниялари вакиллари билан учрашди
18:04 / 16.06.2026