Тошкент шаҳрида 12-13 апрел кунлари кенг кўламли ҳашар ўтказилади
Пойтахт ҳокимлигига кўра, Тошкент шаҳрининг барча туманларида тартиб ўрнатилиб, дарахтлар экилади, ҳовлилар безатилади.

Фото: Kun.uz
Тошкент шаҳрида 12-13 апрел кунлари кенг кўламли ҳашар ўтказилади, деб хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ҳашар доирасида кўп қаватли уйлар атрофи ва жамоат ҳудудларини тозалаш, ободонлаштириш ва яшил майдонларни кўпайтириш бўйича тадбирлар амалга оширилади.
Таъкидланишича, пойтахтнинг барча туманларида тартиб ўрнатилиб, дарахтлар экилади, ҳовлилар безатилади.
«Бу — севимли шаҳримиз ободлиги ва поклигига қўшган умумий ҳиссамиздир. Ҳурматли тошкентликлар! Ҳашарда фаол иштирок этишга чақирамиз. Тозаликни сақлаш — бу катта шаҳар анъанаси, ўзимизга, қўшниларимизга ва азиз Тошкентимизга бўлган ҳурмат ифодасидир», — дейилади хабарда.
Маълумот учун, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, ҳашар қуйидаги шартларга риоя этилган ҳолда фақат ихтиёрий тарзда ташкил этилади ва ўтказилади:
- умумхалқ ҳашарини ўтказиш тўғрисида фақат президентнинг тегишли ҳужжати ёки ҳукумат қарори бўлганда;
- меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик нормаларига қатъий риоя этилган ҳолда;
- жамоат ишлари, шу жумладан қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга қатъий йўл қўйилмаган ҳолда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, иш ўринларини тартибга келтириш.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фақат тегишли маҳалла ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, болалар ва спорт майдонларини жиҳозлаш, моддий-маданий мерос обектларини зарур ҳолатда сақлаш, қабристонларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда зарур ҳолатда сақлаш ишларида аҳолининг ихтиёрий иштирок этишини ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда охирги маротаба умумхалқ хайрия ҳашари 24−25 август кунлари (шанба ва якшанба) Мустақиллик байрами арафасида бўлиб ўтганди.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб «Бунёдкор» стадиони атрофидаги кўчаларда ҳаракат чекланади
Жамият | 19:35
-
Германия Россия билан уруш учун бункерларни оммавий тайёрлашни бошлайди
Жаҳон | 18:20
-
Тошкентда мотоцикл ва скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчилар вафот этди
Жамият | 18:09
-
Германияда 14 нафар ўзбекистонлик талабага ёрдам кўрсатилди
Жамият | 17:49
Мавзуга оид

19:35
Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб «Бунёдкор» стадиони атрофидаги кўчаларда ҳаракат чекланади

12:30
Тошкентдаги маҳалла ичида 5 қаватли меҳмонхона қурилиши мумкин. Аҳоли бунга қарши чиқмоқда

00:21
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

20:17 / 07.06.2025