Тошкентдаги яна бир кўча вақтинча ёпилади
КҲАЙ ва Оққўрғон кўчалари кесишмаси иссиқлик қувурлари алмаштирилиши сабаб 1 майгача ёпилади.

Фото: Veolia Energy
Мирзо Улуғбек туманидаги КҲАЙ ва Оққўрғон кўчалари кесишмаси вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent компанияси хабар берди.
Қайд этилишича, КҲАЙ бўйлаб Crafers заводи яқини ва 99-мактаб ҳудуди (КҲАЙ ва Оққургон кўчаси кесишмаси) 11 апрелдан 1 майгача ёпилади.
Мазкур ҳудудда 2025–2026 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари дастури доирасида иссиқлик тармоқларининг қувурларини режа асосида алмаштириш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан мазкур ҳудудда автомобил йўлининг бир бўлагидаги ҳаракатланиш имконияти вақтинча чекланади.
«Йўл маршрутини режалаштираётганда буни эътиборга олишингизни сўраймиз. Тушунишингиз учун миннатдорчилик билдирамиз ва ишлар олиб борилаётган ҳудудда эҳтиёткорликни сақлашга ундаб қоламиз», — дейилади хабарда.
Аввалроқ эскирган иссиқлик қувурлари алмаштирилиши сабаб Юнусобод туманининг Асомов кўчасидаги йўлнинг бир йўлаги, шунингдек, Чилонзор туманидан ўтувчи Лутфий кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилиши тўғрисида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Россия меморандумни имзолаш учун Зеленскийни четлатишни талаб қилмоқда
Жаҳон | 15:51
-
Истанбулда Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди
Ўзбекистон | 15:02
-
Bank of Georgia россияликларнинг люкс дўконлардаги харидларини чеклади
Жаҳон | 14:36
-
Термиз шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Ўзбекистон | 14:35
Мавзуга оид

18:07 / 22.05.2025
Тошкентдаги кўчалардан бири 24 майгача ёпилди

08:55 / 12.05.2025
Тошкентда кўп қаватли турар жой қуриш учун берилган хулоса судда бекор қилинди

16:51 / 24.04.2025
Тошкентда камера йўқ хонада болани урган боғча ходими ишдан олинди

11:37 / 22.04.2025