Бундан аввалроқ Тошкент шаҳрида 5 апрел куни юқори тезликда ҳаракатланган Malibu ҳайдовчиси ЙПХ ходимини “капот” устида судраб кетгани хабар қилинганди.
Тошкентда рақамсиз Spark ҳайдовчиси ЙПХ ходимларидан қочди
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати ЙПХ ходими ҳайдовчига қўл кўтаргани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан муносабат билдирди.

Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходимлари ёш йигитни куч билан хизмат машинасига ўтирғизаётгани акс этган видео тарқалди, кадрларда ходимлардан бири фуқаронинг бошига ургани кўринган.
Давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилинаётганини билдирди. Маълум бўлишича, ҳолат 11 апрел куни соат 23:50 ларда Тошкент шаҳрида рўй берган.
Ўша куни ЙПХ ходимлари давлат рақам белгисисиз, ноқонуний равишда «мигалка» ўрнатиб, уларни ёқиб олган Spark автомашинасига тўхташ ишорасини берган.
Ҳайдовчи ходимларнинг кўрсатмасига амал қилмасдан, ҳаракатини давом эттирган. У бир неча бор светофорнинг қизил чироғига бўйсунмай ҳаракатланиб, ўзининг ва бошқаларнинг ҳаётини хавф остига қўйган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати эълон қилган видеода эса ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган ҳайдовчи огоҳлантиришга қарамай, транспорт воситасидан тушмагани, натижада унинг бошқарувидаги Spark автомашинасининг олд ойнаси инспекторлар томонидан синдирилганини кўриш мумкин.
Ҳозирда ҳайдовчининг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, ЙПХ ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.
Автомашина эса жарима майдончасига жойлаштирилган.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Озарбойжон Россияни икки озарбойжонликни ўлдирганликда айблади ва тергов талаб қилди
Жаҳон | 23:45 / 28.06.2025
-
Тошкентнинг Сергели туманидаги тўйхонада ёнғин чиқди
Жамият | 23:10 / 28.06.2025
-
Исроил Эронни жиловлаш бўйича янада кескин сиёсат бошланганини эълон қилди
Жаҳон | 23:02 / 28.06.2025
-
Россия босқинига 160 йил, пенсия ёшини ошириш таклифи ва администрацияда ўзгаришлар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:00 / 28.06.2025
Мавзуга оид

14:16 / 25.06.2025
Ҳайдовчи машинани қулфлаганидан кейин ойнанинг кўтарилиши боланинг бўйнидан қисиб қолди

19:03 / 28.05.2025
Андижонда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia-2 бошқа автомобиллар билан тўқнашди

00:24 / 29.04.2025
Тошкентда Malibu ЙПХ ходимини судраб кетди, Tracker эса чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди

22:40 / 28.04.2025