Оқ уй Трампнинг тиббий кўрик натижаларини эълон қилди
У соғлом ва давлат раҳбари сифатида хизмат қилишга тайёрлиги таъкидланган.

Фото: Reuters
АҚШ президентлари учун анъанавий тиббий кўрикдан сўнг, 78 ёшли Доналд Трамп соғлом ва олий бош қўмондон, шунингдек, давлат раҳбари вазифаларини бажаришга тайёр деб эълон қилинди. АҚШ президентининг 11 апрель куни ўтказилган тиббий кўрик натижаларини Оқ уй матбуот котиби Кэролин Левитт эълон қилди.
Трампнинг ўзи текширувдан ўтганидан сўнг, когнитив қобилият тестида «барча саволларга тўғри жавоб берганини» айтди. Синовда Монреаль когнитив баҳолаш шкаласи (MoCA) қўлланилди ва АҚШ президенти максимал балл (30) тўплади.
Трамп 14 июнь куни 79 ёшга тўлади. Иккинчи инаугурация пайтида у Қўшма Штатларнинг энг кекса президентига айланган эди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Ер қарида улкан олтин захиралари борлиги аниқланди
Жаҳон | 00:12
-
Малта июн ойида Фаластин мустақиллигини тан олади
Жаҳон | 23:20 / 25.05.2025
-
SpaceX компанияси Starship кемаси портлашига нима сабаб бўлганини эълон қилди
Жаҳон | 22:35 / 25.05.2025
-
АҚШ Федерал захира тизими собиқ ходими Хитой фойдасига жосуслик қилганликда айбланмоқда
Жаҳон | 21:46 / 25.05.2025
Мавзуга оид

22:17 / 24.05.2025
Трамп АҚШ энди «демократияни куч билан ўрнатмаслиги»га ваъда берди

22:00 / 24.05.2025
Илон Маск сиёсатдан узоқлашишга қарор қилгани сабаби маълум бўлди

20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади

16:19 / 24.05.2025