Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шолц Россиянинг Суми шаҳрига зарбасини «ваҳшиёна ҳужум» деб атади
Германия канцлери вазифасини бажарувчи Россиянинг Украина шимоли-шарқидаги Суми шаҳрига ҳужумини «ваҳшиёна ҳужум» деб атади. «Россиянинг бу каби ҳужумлари Россиянинг тинчликка қандай тайёр эканлигини кўрсатади», — дея қўшимча қилди у.
Германия канцлери вазифасини бажарувчи Олаф Шолц Россия қуролли кучларининг Украина шимоли-шарқидаги Суми шаҳрига берган зарбасини «ваҳшиёна ҳужум» деб атади. Шолц тегишли хабарни 13 апрел, якшанба куни X ижтимоий тармоғида жойлаштирди.
«Якшанба куни Россия ракеталари бегуноҳ тинч аҳолини ўлдирган Сумидан олинган кадрлар даҳшатли. Бизнинг фикримиз қурбонларнинг оила аъзолари ва ярадорлар билан. Германия бу ваҳший ҳужумни энг кескин тарзда қоралайди», — деб ёзди Шолц.
«Россиянинг бундай ҳужумлари Россиянинг гўёки тинчликка тайёрлигини кўрсатади», — дея қўшимча қилди Германия вазирлар маҳкамаси раҳбари вазифасини бажарувчи. Унинг сўзларига кўра, Россия Украинага қарши агрессив урушини шафқатсизларча давом эттирмоқда.
Мавзуга оид
11:11 / 22.12.2025
Ҳарбийлар Суми вилоятидан Россияга 50 нафар тинч аҳолини мажбуран олиб кетди
12:16 / 03.11.2025
Россия Суми вилоятига ҳужум қилди: бир киши ҳалок бўлди, яраланганлар бор
10:07 / 31.10.2025
Сумида РФ дронлари турар жойларга зарба берди, жабрланганлар бор
19:29 / 22.09.2025