Фақат биржа орқали сотиладиган товарлар рўйхати кенгайтирилди

Сунъий интеллект чизган сурат
Вазирлар Маҳкамасининг «Замонавий биржа механизмларини жорий этиш орқали биржа савдоларида нархлар ўзгаришининг олдини олишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
2025 йил 15 июлдан бошлаб монопол корхоналар ва (ёки) устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахс, устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахс томонидан ишлаб чиқарилган:
- хлорид ва нитрат кислоталари;
- натрий цианид;
- гипохлорит натрий;
- суюқ азот, суюқ хлор;
- рух белиласи;
- ферромолибден, базалт, фосфорит ва доломит уни маҳсулотларини барча харидорларга ички бозорда фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида сотилади.
Ҳужжат билан Ўзбекистон товар-хомашё биржасида икки томонлама қарама-қарши аукцион орқали биржа савдоларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Маълумот учун: икки томонлама қарама-қарши аукцион биржа савдоларида амалга ошириладиган ва бир вақтнинг ўзида товарларни сотиш бўйича ўз таклифларини киритувчи сотувчилар ҳамда сотиб олиш учун ўз таклифларини таклиф қиладиган харидорлар иштирок этадиган аукцион.
Товарларни икки томонлама муқобил аукцион режимида савдога қўйишга рухсат беришга биржанинг Листинг комиссияси томонидан уларни биржа котировкалаш варағига киритиш йўли билан йўл қўйилади.
Биржа котировкалаш варағига киритиладиган товарлар қуйидаги талабларга жавоб беришлари лозим:
- биржа савдоларига улгуржи партияларда қўйилиши;
- юқори ликвидли, ўзгармас сифат кўрсаткичларига эга бўлиши;
- товар савдога мунтазам равишда (мурожаатлар доимийлиги) қўйиб борилиши ва сотилиши;
- товарни савдога қўйиш вақтида уларнинг олдиндан кўздан кечириш талаб қилинмаслиги;
- мажбурий тартибда мувофиқлиги баҳоланиши лозим бўлган маҳсулотларнинг мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг бўлиши.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Киевнинг Истанбулдаги музокаралар учун таклифлари маълум бўлди
Жаҳон | 15:45
-
Санкцион товарларнинг Ўзбекистон орқали Россияга етказилиши қисқаргани қайд этилди
Ўзбекистон | 15:36
-
Айрим судялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди
Ўзбекистон | 15:25
-
Электр ва газ нархларининг ўзгариши. Бу истеъмол ҳажми ва таъминот даражасига қандай таъсир қилди?
Ўзбекистон | 15:18
Мавзуга оид

12:26 / 26.05.2025
Биржага чиқариладиган олтин ҳажми оширилади

09:46 / 22.05.2025
Ўзбекистонда “чиройли” авторақам 722 миллион сўмга сотилди

12:53 / 02.05.2025
Қозоғистон ва Ўзбекистон биржалари мева-сабзавотларни ҳамкорликда сотади

17:15 / 20.04.2025