Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эстония Россия билан чегара яқинида ҳарбий база қуради
Ушбу база Нарва шаҳридан ўрин олади ва у ерга 200-250 кишилик бўлинма жойлаштирилади.
Эстония Мудофаа вазирлиги Россия билан чегарада жойлашган Нарва шаҳрида ҳарбий база қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа кучлари бош штаби бошлиғи генерал майор Вахур Карус маълум қилди.
«Биз шаҳар аҳолисига Эстония давлати бу ерда эканини аниқ кўрсатамиз. Нарва аҳолиси ҳарбийлар уларнинг кундалик ҳаётининг бир қисмига айланганига кўникиб боради ва бу Нарва Эстониянинг ажралмас қисми эканини намойиш этадиган қадамга айланади», — дейди Карус.
Унинг сўзларига кўра, Нарвага 200-250 кишилик бўлинма жойлаштирилади. Улар ҳақиқий ҳарбий хизматчилар, чақирилувчилар ва захирадагилар бўлади. Аскарлар Эстониянинг бошқа шаҳарларидан ротация асосида базага йўналтирилади.
Россия Украинага бостириб кирганидан кейин НАТО ўзининг мудофаа стратегиясини ўзгартиришга қарор қилган: олдинлари алянс ташкилотга аъзо давлат ҳудудининг вақтинча эгалланишига йўл қўйган бўлса, энди блок ҳужумнинг биринчи кунидан ўз ҳудудининг «ҳар бир қаричини» ҳимоя қилишга тайёрланмоқда.
Аввалроқ Эстония президенти Алар Карис ҳарбийларга республиканинг муҳим инфратузилмалари учун таҳдид уйғотадиган фуқаролик кемаларига ҳужум қилиш ҳуқуқини берувчи тузатишларни тасдиқлаганди. Шунингдек, мамлакат уруш юз бергудек бўлса, Россия билан чегарада миналар ўрнатади.
Мавзуга оид
20:30 / 19.05.2026
Эстонияга учиб кирган Украина дрони НАТО томонидан уриб туширилди
12:11 / 20.04.2026
9 май олдидан Эстония Фицо самолёти учун ҳаво ҳудудини ёпди
12:27 / 20.03.2026
Эстония Россияни ҳаво ҳудудини бузишда айблади
14:52 / 28.02.2026