Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг бешта туманида иссиқ сув таъминоти тикланади
Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур, Олмазор ва Яшнободда 9 кунлик ўчиришдан сўнг иссиқ сув таъминоти босқичма-босқич тикланади.
Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур, Олмазор ва Яшнобод туманларида «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ томонидан таъмирлаш ишлари якунланди, электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди, деб хабар берди Veolia Energy Tashkent.
«Энди мутахассислар иссиқ сув таъминотини босқичма-босқич тиклашга киришади. 4-ИМ қозонхонасини ҳисобланган ҳарорат ва босимгача тўлдириш бошланди. Қозонхона ишга тушгач, иссиқ сувни етказиш қозонхонага яқин биноларда 2 соат, узоқ биноларда 6 соат вақтни олади», дейилади хабарда.
Veolia Energy хабарига кўра, қозонхона насослари ишлаши учун зарур бўлган электр энергияси бўлмагани сабабли 4-ИМ ҳудудида иссиқ сув таъминотининг графикдан ташқари узилиши бўйича тўловлар қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Қувурлар иссиқ сув билан тўлдирилиши туфайли тармоқдаги босим ҳисобланган даражага аста-секин кўтарилади. Шу сабабли, иссиқ сув жўмракларини ишлатишда эҳтиёт бўлиш лозим.
Мавзуга оид
20:06
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026