Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ўтган жума Россия-Украина музокаралари учун яхши кун бўлганини айтди
Келишув жуда яқин, энди иккала томон ҳам ишни якунлаш учун энг юқори даражада учрашиши керак, деб таъкидлади у.
АҚШ президенти Доналд Трамп 25 апрель Россия-Украина музокаралари ва учрашувлари учун яхши кун бўлганини айтди.
«Улар келишувга жуда яқин, энди иккала томон ҳам ишни якунлаш учун энг юқори даражада учрашиши керак. Асосий фикрларнинг аксарияти аллақачон келишилди», деб ёзди АҚШ президенти Truth ижтимоий тармоғида.
«Ҳозироқ қон тўкилишини тўхтатинг. Биз бу шафқатсиз ва маъносиз урушни тугатишга ёрдам бериш учун қаерда керак бўлса, шу ерда бўламиз!», деб қўшимча қилди Трамп.
25 апрель куни Трампнинг элчиси Стив Уиткофф Москвада Владимир Путин билан навбатдаги, тўртинчи учрашувини ўтказди. Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков сўзларига кўра, учрашув уч соат давом этган ва «нафақат Украина, балки бошқа бир қатор халқаро масалалар бўйича ҳам Россия ва АҚШ позицияларини янада яқинлаштириш имконини берган». Томонлар Россия ва Украина ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни қайта бошлаш имкониятларини муҳокама қилди, деб қўшимча қилди у.
Мавзуга оид
15:51
Россия ичкарисига дрон ҳужумлари билан Украина нимага эришяпти?
13:33
«Менсиз Исроил бўлмасди» – Трамп Исроилнинг Ливандаги ҳарбий тактикасини танқид қилди
10:30
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45