Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НҲҲ лойиҳаларини илмий экспертизадан ўтказиш тартиби белгиланди
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини илмий экспертизадан ўтказиш" бўйича намунавий услубиёт Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Мазкур услубиёт норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини илмий экспертизадан ўтказишни ташкил этиш, унда фойдаланиладиган тадқиқот усуллари ҳамда илмий экспертиза натижалари бўйича хулосани тузиш ва расмийлаштириш тартибини белгилайди.
Илмий экспертиза илмий экспертизани ўтказувчи ташкилотнинг малакали ходимлари томонидан ўтказилади.
Илмий экспертиза қуйидаги тадқиқот усулларидан фойдаланган ҳолда ўтказилиши мумкин:
▪️қиёсий-ҳуқуқий таҳлил;
▪️лингвистик таҳлил;
▪️тарихий таҳлил;
▪️моделлаштириш ва вазиятли таҳлил;
▪️интервью олиш;
▪️“ақлий ҳужум”;
▪️давра суҳбати;
▪️сўровнома ўтказиш.
Илмий экспертиза натижаларига кўра эксперт томонидан қуйидаги хулосалардан бири берилади:
🔸лойиҳа илмий асосланган;
🔸лойиҳа етарли даражада илмий асосланмаган;
🔸лойиҳа илмий асосланмаган.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
08:27 / 17.03.2026
Лойиҳаолди ҳужжатлар экспертизасида бир қатор амалиётлар бекор қилинади
11:57 / 13.02.2026
“Истанбул суд тиббий экспертизасига ҳозирча жасад олиб келинмади” – Сайёра Эргашалиеванинг вафоти юзасидан муносабат билдирилди
09:17 / 08.11.2025