Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда аёл 7 ойлик чақалоғини кўчага ташлаб кетди
Ҳозирда бола гўдаклар учун мўлжалланган болалар уйига жойлаштирилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Болалар омбудсмани ижтимоий тармоқларда 1 ёшга тўлмаган болани онаси кўчага ташлаб кетгани тўғрисида тарқалган видео юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолат алоҳида назоратга олиниб, ички ишлар ва прокуратура органлари томонидан ўрганилмоқда.
Дастлабки маълумотга кўра 21 ёшли аёл 7 ойлик фарзандини Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидаги маҳалла кўчасида ташлаб кетиб, ўзи яширинган.

Ҳолат юзасидан ҳозирда туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бола тумандаги гўдаклар учун мўлжалланган болалар уйига жойлаштирилиб, унга зарур бўлган парвариш кўрсатилмоқда.
«Сирдарё вилоятида яшовчи аёлнинг шахси аниқланиб, унинг ўз фарзандига нисбатан содир этган ғайриқонуний ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш жараёни бормоқда. Бу ҳақда қўшимча тарзда маълумот берилади», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Қашқадарё вилояти Қамаши туманида уч кунлик чақалоғини 60 млн сўмга сотган аёлга суд ҳукми ўқилгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
15:48 / 30.04.2026
50 долларлик офис ва минглаб мижоз: тасодифий буюртмани катта бизнесга айлантирган самарқандлик тадбиркор ҳикояси
15:10 / 30.04.2026