Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдан Лоҳурга учадиган рейслар бекор қилинади
Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги вазият туфайли 8-9 май кунлари Тошкент—Лоҳур—Тошкент йўналиши бўйича амалга ошириладиган авиақатновлар мажбурий бекор қилинади.
Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги чегара ҳудудларида юзага келган беқарор вазият туфайли фақат 2025 йил 8–9 май кунлари HY461/462 рейслари (Тошкент—Лоҳур—Тошкент йўналиши) мажбурий бекор қилинади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар берди.
Қайд этилишича, бекор қилинган рейс йўловчилари чипта нархини қайтариб олиш ёки жаримасиз тарзда бошқа саналарга қайта бронь қилиш учун мурожаат қилишлари мумкин.
«Авиакомпания вазиятни диққат билан кузатишда давом этади ва қабул қилинадиган қарорлар ҳақида қўшимча маълумот беради. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва тушунишингизга умид қиламиз», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент ва Покистоннинг Лоҳур шаҳри ўртасида мунтазам авиақатновлар ўтган йилнинг ноябр охирларидан бошлаб йўлга қўйилган. Шунингдек, Uzbekistan Airways жорий йилнинг 14 июндан бошлаб Тошкент—Исломобод—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни амалга ошириши тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:36 / 25.05.2026
Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбариятига таъзия йўллади
16:46 / 24.05.2026