Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ тўрт нафар ўзбекистонликни депортация қилиш учун ҳибсга олди
Уч эркак ва бир аёл Кариб денгизидаги Виргиния ороллари орқали АҚШ ҳудудига ноқонуний кирмоқчи бўлган.
Фото: Instagram / cbpamo
АҚШ божхона ва чегара қўриқлаш хизматининг ҳаво ва денгиз операциялари (AMO) махсус гуруҳи 7 май куни Виекес оролига ноқонуний киришга уринган тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган кемани аниқлади.
Кемада тинтув ўтказилганда уч нафар йўловчи АҚШ фуқароси эканини, қолган тўрт нафари - уч эркак ва бир аёл Ўзбекистон фуқароси эканини даъво қилган.
Ўзбекистон фуқароларида Қўшма Штатларга кириш ёки қолишга рухсат берувчи ҳужжатлар бўлмаган. Кема йўловчилари Кариб денгизидаги Сент-Жон оролидан (Виргиния ороллари) сузиб келганини маълум қилган.
Таъкидланишича, Рэми сектори чегара хизмати ходимлари тўрт нафар Ўзбекистон фуқаросини иммиграция ишини расмийлаштириш ва депортация қилиш учун ҳибсга олган.
30 апрель куни АҚШ ҳудудида ноқонуний бўлиб турган ва депортация қилинадиган хорижликлар рўйхатига киритилган Ўзбекистон фуқаролари Нью-Йорк – Тошкент йўналиши бўйича махсус чартер рейси орқали ватанга қайтарилган эди.
Бундан олдинроқ АҚШ ҳукумати фуқаролар депортациясини ташкил этган Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди.
Мавзуга оид
22:52 / 20.05.2026
АҚШ Раул Кастрога сиртдан жиноий айблов эълон қилди
20:14 / 20.05.2026
АҚШ ва Исроил Эронда собиқ президент Аҳмадинажодни ҳокимиятга олиб келмоқчи эди – ОАВ
18:15 / 20.05.2026
Трамп ва унинг оиласи ўтган йиллар учун солиқ даъволаридан бутунлай озод этилди
08:58 / 20.05.2026