Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Польша Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
Томонлар афғон келишуви масалалари бўйича тизимли ва конструктив мулоқотни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканини тасдиқлади.
Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Польша Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон бўйича махсус вакили Витольд Собков ва Польша Ташқи ишлар вазирлиги Шарқ департаменти директори ўринбосари Марек Цалка билан учрашув ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида Афғонистон йўналишидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш контекстида Ўзбекистон-Польша ҳамкорлигини янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар афғон келишуви масалалари бўйича тизимли ва конструктив мулоқотни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқлади ва мунтазам маслаҳатлашувларни давом эттиришга келишиб олди.
Мавзуга оид
10:45
Афғонистон Покистоннинг Кобулга зарбаси оқибатида 400 киши ҳалок бўлганини маълум қилди
14:02 / 14.03.2026
Ўзбекистон Афғонистон билан имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни тасдиқлади
10:11 / 13.03.2026
Афғонистон Покистоннинг Кобулга зарбалари оқибатида қурбонлар борлигини маълум қилди
15:28 / 12.03.2026