Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
3 млрд сўмлик энергия ресурслари талон-торож қилингани аниқланди
Ўзбекистонда 3 млрд сўмлик энергия ресурслари талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Фото: Бош прокуратура
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда табиий газ ва электр энергиясини узатишдаги йўқотишларни қисқартириш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 13 май куни 301 та энергоресурсларни йўқотиш ҳолатлари ҳамда 481 та ҳолатда 3 млрд сўмлик талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.
Шу билан бирга, газ тақсимлаш пунктларининг 5 таси алмаштирилди ва 360 таси таъмирланди, 1 841 та хонадон икки босқичли тизимга ўтказилди, 4 982 та газ ҳисоблагич батареяси алмаштирилди, 2 900 та газ ҳисоблагичининг алоқаси тикланди, 12 та янги трансформатор ўрнатилди, 238 км. тармоқ, 169 та трансформатор пунктлари таъмирланди, 20 км. юқори юкламали тармоқларда симлар алмаштирилди.
Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган 11 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди, 6 та жиноят ишлари қўзғатилди.
Мавзуга оид
12:57 / 06.11.2025
Навоий вилоятида ноқонуний мармар қазиб олиш: зарар 339 млн сўмга баҳоланмоқда
10:13 / 06.11.2025
Бош прокуратурада Рақамли технологиялар маркази ташкил этилади
14:55 / 05.11.2025
Қибрай: 54 минг долларлик “ер битими” тезкор тадбирда тўхтатилди
12:00 / 05.11.2025