Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миср Қорақалпоғистонда экологик лойиҳаларга инвестиция киритади
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Миср етакчи компаниялари мутасаддиларининг Қорақалпоғистонга бизнес-миссияси ташкил этилди.
Хусусан, Мисрнинг Bell Energy компанияси директорлар кенгаши раиси Ҳайтам Ҳусайн ва PetroSol Oil Field Services L.L.C компаниясининг масъул ходими Мостафа Маҳмоуд сафар давомида Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши раиси Фарҳод Эрманов билан учрашди.
Мулоқот чоғида Оролбўйи минтақасида экологик муаммоларни бартараф этиш, барқарор инфратузилмани яратиш ва табиий муҳитни тиклаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари хусусида фикр алмашилди.
Оролбўйи ҳудудида сув танқислиги, ерларнинг чўлланиши ва биохилма-хилликнинг камайиб бориши каби долзарб экологик муаммоларни бартараф этиш бўйича қўшма ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар, шунингдек, Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантиришда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, экологик хавфсизликни таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини яхшилаш борасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини ҳам муҳокама қилдилар.
Мавзуга оид
08:49 / 02.07.2026
1,4 млрд сўмни талон-торож қилган гуруҳ фош этилди
08:19 / 29.06.2026
Миср «Янги Нил»ни барпо этмоқда: улкан лойиҳа мамлакат келажагини ўзгартира оладими?
22:52 / 20.06.2026
Товламачилик учун қидирувда бўлган шахс Мисрдан экстрадиция қилинди
19:19 / 11.06.2026