Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сутчилик тармоғини ривожлантиришга 53 млн доллар ажратилади
Президентнинг «Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокидаги «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Лойиҳа чорвачиликнинг сутчилик тармоғини жадал ривожлантириш, сут маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарнинг молиявий барқарорлигини оширишга йўналтирилган.
Лойиҳанинг асосий йўналишлари:
- Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида 320 та маҳаллага, 12 минг аҳоли ва сут етиштирувчи деҳқон хўжаликларига хизмат кўрсатувчи 100 та сут йиғиш пунктини яратиш;
- 865 нафар жисмоний шахс ва деҳқон хўжаликларига сутни қайта ишловчи корхоналарни яратиш ва модернизация қилиш учун 250 минг долларгача имтиёзли кредитлар ажратишни ташкил этиш;
- маҳаллий мутахассисларни чорва молларнинг маҳсулдорлигини ошириш усулларига хорижий тажриба асосида ўқитиш;
- сут етиштирувчилар ва сотиб олувчиларни бирлаштирадиган «Миллий сут маҳсулотлари» платформасини ишга тушириш.
Лойиҳанинг умумий қиймати 53,01 млн доллар эквивалентида бўлиб, шундан:
- Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг имтиёзли кредити – 30 млн доллар, шунингдек 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 25 йилга 7,8 млн доллар миқдоридаги кредит;
- лойиҳа иштирокчиларининг (бенефициарлар) улуши – 5,94 млн доллар эквивалентидаги маблағлар;
- • Ўзбекистоннинг улуши – 9,27 млн доллар эквивалентидаги маблағлар (солиқ, божхона тўловлари ва офис ижараси харажатларини тўлаш, инвестиция даврида молиявий харажатлар кўринишида).
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
- «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари;
- Лойиҳа бўйича Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси кредитларидан фойдаланиш схемаси;
- кредитлардан фойдаланиш ва уларни қайтариш, комиссия ва фоиз тўловларини тўлашнинг прогноз жадваллари;
- лойиҳани амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси».
Мавзуга оид
18:13 / 21.05.2026
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилади
19:38 / 02.04.2026
Тўртта вилоятда зараркунанда чигирткалар тухумдан чиқа бошлади
19:30 / 15.03.2026
Ўзбекистонга Хитойдан 100 та агродрон олиб келинди
15:41 / 23.02.2026