Олотда пропан шохобчасида ёнғин рўй берди
“Камаз”га газ қуйиш вақтида чақнаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан. Ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилган бир неча фуқаро жароҳат олган.

Фото: Бухоро вилояти ФВБ
Бухоро вилояти Олот туманида пропан газ қуйиш шохобчасида ёнғин юз берди.
Вилоят ФВБга кўра, воқеа 23 май соат 21:15 ларда Жайхунобод МФЙда жойлашган “Сирож сервиз” МЧЖга қарашли шохобчада рўй берган.
“Камаз” автомобилига газ қуйиш вақтида чақнаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойига 2 та ёнғин экипажи соат 21:19 да етиб борган, соат 21:40 да ёнғин батамом ўчирилган.
Қайд этилишича, ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилган фуқароларнинг тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилган. Ҳозирда улар шифокорлар назоратида, аҳволлари яхши.
“Ёнғин оқибатида ҳеч қандай портлаш содир бўлмаган”, дейилади бошқарма ахборотида.
Ёнғиндан автомобилнинг ён томонидаги газ қуйиш агрегатлари ва суюлтирилган углеводород гази қисман ёнган.
Ёнғин ёқилғи қуйиш вақтида технологик жараённинг бузилишидан келиб чиққан, деб тахмин қилинмоқда.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Фото: Эронга берилган зарбалар Оқ уйдаги «Situation Room»дан назорат қилинган
Жаҳон | 10:29
-
Японияда қурол ўрнига ўткир зираворлардан фойдаланган ўғрилар ушланди
Жаҳон | 10:11
-
Эрон АҚШ ҳужумига қарамай, ядро соҳасини ривожлантиришга ваъда берди
Жаҳон | 10:10
-
«Энди тинчликни танлаш керак. Акс ҳолда, кейинги ҳужумлар бундан каттароқ бўлади» — Трамп Эронга ҳужумлар ортидан мурожаат қилди
Жаҳон | 08:33
Мавзуга оид

21:17 / 19.06.2025
Бухородаги давлат боғчасида методист ва мудира тарбиячини болалар олдида урди

11:32 / 16.04.2025
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

19:40 / 14.03.2025
Нукусда пропан газ ташувчи юк машинаси ағдарилиб кетди

20:41 / 20.02.2025