Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рақобат қўмитаси пропан нархини сунъий оширган 31 та компанияни жаримага тортди
Рақобат қўмитасининг Махсус комиссияси маҳаллий бозорга пропан етказиб бериш билан шуғулланувчи 31 та компанияга нисбатан нархларни асоссиз равишда ошириш ҳолатлари бўйича иш қўзғатди. Текширув якунларига кўра, қоидабузар компанияларга 28,9 млрд сўм миқдорида жарима тайинланди. Шунингдек, асоссиз олинган 34,1 млрд сўм пул маблағларини республика бюджетига қайтариш бўйича қарор қабул қилинган.
Фото: Yandex Maps
2025 йил ноябр-декабр ойлари ва жорий йилнинг январ ойида пропаннинг биржа савдоларидаги бошланғич нархини асоссиз ошириш ва ҳажмларни сунъий равишда биржа савдоларига чиқармаслик ҳолатлари кузатилган, дея хабар берди Рақобат қўмитаси ахборот хизмати.
Назорат тадбирлари ва хўжалик юритувчи субъектлар билан ўтказилган муҳокамалар якунига кўра, қуйидаги 31 та компания томонидан рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилган деб топилди:
- «POYTUG‘ GAZ TO‘LDIRISH KORXONASI» МЧЖ,
- «TARAQQIYOT GAZ SERVIS» МЧЖ,
- «SHIRIN GAZ SERVIS» МЧЖ,
- «OLTINKO‘L HAMKOR RIVOJ» МЧЖ,
- «OSIYO HAMKOR MAKS» МЧЖ,
- «INGINERING GAZAVTO SERVIS» МЧЖ,
- «NAMANGAN-ISTIQLOL BOG‘I» МЧЖ,
- «NASAF TA”MINOT GAZ PRESS» МЧЖ,
- «FRIDAY-EXSTRA» XK,
- «SAIDBEK TURABOV» МЧЖ,
- «PLANETA NEFT GAZ INVEST» МЧЖ,
- «GOLD SAMARKAND OIL» МЧЖ,
- «MAROQAND-ENERGY GAZ OIL» МЧЖ,
- «ASATILLO BOBO GAZ INVEST» МЧЖ,
- «UNIT GROUP SIRDARYA» МЧЖ,
- «GAZONE» МЧЖ,
- «CRITICAL MERCHANT» МЧЖ,
- «NAFTON» МЧЖ,
- «FARG‘ONA GAZ TO‘LDIRISH STANSIYASI» МЧЖ,
- «DAVR GLOBAL SYSTEM» МЧЖ,
- «LUTF GAZ OIL» МЧЖ,
- «PRIME ENERGI OIL» МЧЖ,
- «OILCHEM» МЧЖ,
- «SH-Z HANDSOME GROUP» МЧЖ,
- «CRUDE OIL» МЧЖ,
- «TARBATNEFT» МЧЖ,
- «INTERNEFT» МЧЖ,
- «GTL GAZ» МЧЖ,
- «WIMBLEDON OIL» МЧЖ,
- «INTER GAS OIL LPG» МЧЖ,
- «ENERGIE-GROUP» МЧЖ
Шундан, 12 та субъект («SHIRIN GAZ SERVIS» МЧЖ, «NASAF TA’MINOT GAZ PRESS» МЧЖ, «FRIDAY-EXSTRA» XK, «MAROQAND-ENERGY GAZ OIL» МЧЖ, «ASATILLO BOBO GAZ INVEST» МЧЖ, «UNIT GROUP SIRDARYA» МЧЖ, «GAZONE» МЧЖ, «FARG‘ONA GAZ TO‘LDIRISH STANSIYASI» МЧЖ, «OILCHEM» МЧЖ, «SH-Z HANDSOME GROUP» МЧЖ, «INTERNEFT» МЧЖ ҳамда «GTL GAZ» МЧЖ) томонидан биржа савдоларида рақобатга зид бўлган мувофиқлаштирилган ҳаракатларни амалга оширганлик ҳолатлари, қолган ҳолатларда биржа савдоларида бошланғич нархларни асоссиз ошириш, маҳсулотни қонунчиликка зид равишда тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотганлик ҳаракатлари содир этилганлиги аниқланган.
Юқоридагиларга кўра, қўмита Махсус комиссияси томонидан 31 та субъект томонидан «Рақобат тўғрисида»ги қонун талаблари бузилганлиги эътироф этилиб, қонунбузилиши давридаги товар айланмасига нисбатан (28,9 млрд сўм) молиявий жарима қўллаш ҳамда асоссиз олинган (34,1 млрд сўм) пул маблағларини республика бюджетига йўналтириш бўйича қарор қабул қилинган.
Қайд этилишича, кўрилган тезкор чоралар натижасида пропан нархи 21 фоизгача арзонлаштирилишига эришилган.
Мавзуга оид
19:05 / 28.03.2026
25 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилишлар аниқланди
20:49 / 25.03.2026
Рақобат қўмитаси электрон тижорат билан шуғулланувчи компанияларда қоидабузарликларни аниқлади
12:06 / 04.03.2026
Рақобат қўмитаси 26 та дорихонага иш қўзғатди
19:02 / 28.02.2026