Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маркировка бўйича солиқ инспекцияси ташкил этилади
Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси ташкил этилади.
“Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси ташкил этилади.
Рақамли маркировкаланган маҳсулотлар айланмасининг барча босқичларида тизимли назоратни таъминлаш инспекциянинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
2025 йил 1 сентябрдан:
- хавфни таҳлил қилиш тизимида мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари солиқ хавфи даражасини юқори деб баҳолаш учун асос бўлади;
- мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни реализация қилишда маркировка коди бириктирилмаган электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришга йўл қўйилмайди;
- мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни чакана реализация қилишда:
- маркировка коди киритилгандан сўнг онлайн назорат-касса техникасининг касса чеки шакллантирилади;
аввал фойдаланилган маркировка кодлари киритилганда онлайн назорат-касса техникасининг касса чекини шакллантиришга йўл қўйилмайди.
Мавзуга оид
15:37 / 06.05.2026
Маркировкали сув ва ичимликларни агрегациялаш кечиктирилади
14:33 / 21.08.2025
Солиқдан энг кўп қарзи бор қурилиш компаниялари маълум қилинди
13:48 / 21.08.2025
Деҳқон бозоридан харидлар қиладиган тадбиркорларга енгиллик яратилади
16:11 / 20.08.2025