Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
Москва ва Киевдаги йўқотишлар аллақачон Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ва яраланган америкаликлар сонидан ошиб кетгани таъкидланмоқда.
Фото: AP
Россия ва Украинанинг уч йилдан ортиқ давом этган урушдаги умумий йўқотишлари 1 миллион 200 минг кишига етди, деди АҚШ президентининг махсус вакили Кит Келлог.
«Президент Трамп мутлақо ҳақ. Бу қотилликларга чек қўйиш керак. Рақамларга қарасангиз... бу саноат миқёсидаги оммавий қотиллик. Иккала томондан қурбонлар аллақачон 1 миллион 200 мингни ташкил этмоқда», деди у Fox News телеканалига.
Келлог сўзларига кўра, Москва ва Киевдаги йўқотишлар аллақачон Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ва яраланган америкаликлар сонидан ошиб кетган. Очиқ маълумотларга кўра, 1941 йилдан 1945 йилгача АҚШ Қуролли кучлари таркибида 418 минг киши ҳалок бўлган ва 670 минг киши яраланган.
Шу билан бирга, Келлогнинг таъкидлашича, президент Трамп Россия ва Украина билан келишиб олиши мумкин бўлган «ягона инсон».
Мавзуга оид
19:47 / 18.03.2026
Пентагон Украинага ҳарбий ёрдамни мувофиқлаштирган генералга қарши тергов юзасидан ҳисобот берди
16:46 / 18.03.2026
АҚШ авиаташувчисида ёнғин: «Gerald R. Ford» Эронга қарши урушда сафдан чиқиши мумкин
16:42 / 18.03.2026
ЕИ Украинага “Дружба” орқали нефт ўтказишни қайта тиклашда ёрдам беради
13:41 / 18.03.2026