Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
Глобал шаҳарлар индекси Алматини Марказий Осиёнинг энг олди шаҳри деб топди. Остона иккинчи, Тошкент учинчи ўринда.
Қозоғистоннинг Алмати шаҳри Марказий Осиёдаги энг яхши шаҳар деб топилди. Бу Global Cities Index 2025 рейтингидан маълум бўлмоқда.
Рейтингда баҳолаш беш тоифадаги кўрсаткичлар бўйича амалга оширилган: иқтисодиёт, инсон капитали, ҳаёт сифати, экология ва бошқарув.
Дунёнинг 1000 та энг яхши шаҳри рўйхатида Алмати 258-ўринни эгаллади. Бундан ташқари, инсон капитали тоифасида шаҳар 64-ўринда қайд этилди. Айни пайтда Қозоғистоннинг собиқ пойтахти Марказий Осиёда биринчи ўринда туради.
Ўзбекистон пойтахти Тошкент умумий рейтингда 471-ўринда қайд этилди (Иқтисодиёт бўйича 558-ўрин, инсон капитали бўйича 123-ўрин, ҳаёт сифати бўйича 565-ўрин, экология бўйича 872-ўрин, бошқарув бўйича 840-ўрин). Бу Марказий Осиё бўйича учинчи кўрсаткич ҳисобланади.
Американинг Нью-Йорк шаҳри дунёдаги энг яхши шаҳар деб топилди. Кучли учликка Лондон ва Париж ҳам киритилган.
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳарлари:
- Алмати (умумий рейтингда 258-ўрин);
- Остона (276-ўрин);
- Тошкент (471-ўрин);
- Бишкек (498-ўрин);
- Чимкент (534-ўрин);
- Ашхобод (623-ўрин);
- Душанбе (683-ўрин).
Дунёнинг энг яхши шаҳарлари (топ 10):
- Нью-Йорк (АҚШ);
- Лондон (Буюк Британия);
- Париж (Франция);
- Сан-Хосе (АҚШ);
- Сиэтл (АҚШ);
- Мельбурн (Австралия);
- Сидней (Австралия);
- Бостон (АҚШ);
- Токио (Япония);
- Сан-Франциско (АҚШ).
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026