Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда муштлашувдан кейин 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
Оммавий муштлашув футбол ўйини пайтида бошлангани ва 1 киши жароҳат олгани таъкидланмоқда.
Россиянинг Амур вилояти, Свободний шаҳри мактаби стадионида оммавий муштлашув уюштирган 11 нафар Ўзбекистон фуқароси суд қарори билан ҳибсга олинди.
Улар безориликда айбланди (Россия Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 20.1-моддаси 1-қисми). Суд барчасини айбдор деб топди ва 12-14 суткага маъмурий қамоққа олди.
Мигрантлар 25 май куни Свободний шаҳридаги мактаб стадионида футбол ўйини чоғида бошлаган муштлашуви учун полиция ходимлари томонидан қўлга олинган. Бир киши тиббий ёрдамга муҳтож бўлган.
Шу билан бирга, полиция баданга ўртача оғирликдаги шикаст етказиш (Россия Жиноят кодексининг 112-моддаси 1-қисми) бўйича жиноий иш қўзғатган.
Айбдор деб топилганлар 3 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Шунингдек, уларнинг Россияга кириши ҳам тақиқланади, деб хабар берди Амур вилояти бўйича тергов қўмитаси.
Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин терговни ўз назоратига олгани таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
09:15 / 10.06.2026
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
19:24 / 09.06.2026