Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада танишини қасддан босиб ўлдирган ҳайдовчига ҳукм ўқилди
Аввал 2 маротаба судланган қўқонлик фуқаро ўзганинг номида бўлган Onix автомобилида маҳалладошини босиб кетган.
Фарғона вилоятида танишини қасддан, қайта-қайта босиб ўлдирган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди. У 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Қайд қилинишича, аввал 2 маротаба судланган қўқонлик фуқаро ўзганинг номида бўлган Onix автомобилида маҳалладошини босиб кетган.
Ҳодиса қачон ва қаерда юз бергани хабарда айтилмаган, унга ҳайдовчи ва дўкон эгаси ўртасидаги келишмовчилик сабаб бўлган.
Таъкидланишича, ҳайдовчи дўкон эгасини чақириб, сигнал берган. У кўчага чиққанида ўрталарида зиддият юзага келган. Шундан сўнг, ҳайдовчи дўкон эгаси ортидан кириб, уни бўғиб, тан жароҳати етказган. Икки дона сувни олиб, кетиб қолган.
Дўкон эгаси акаларига телефон қилиб, уларни чақирган. Ҳайдовчи ҳам қайтиб келган ва катта тезликда орқага ҳаракатланиб, дўкон эгасини босиб кетган. Машина остида жабрланувчи ётганини билса ҳам яна машинани олдинга ҳаракатлантириб, ғилдираклар билан фуқарони эзиб ташлаган.
Жабрланувчи орадан ўн кун ўтиб шифохонада вафот этган. Судланувчи суд ҳукми билан 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Мавзуга оид
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
08:56 / 28.05.2026