Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
4 та шаҳарда жойлашган 1034 та кўп қаватли уй реконструкция қилинади
Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида Жаҳон банки лойиҳа координатори Ёрн Хуэнтелер бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Унда вазир ўринбосари Озода Жўраева, «Иссиқликтаъминоти» бошқаруви раиси Илҳом Тўраев ва бошқа мутасаддилар иштирок этди.
Уй-жой ҳамда бино-иншоотларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш мақсадида 2025 йилда Ўзбекистон президентининг 100-сон қарори қабул қилинди.
Қарорга асосан 2026-2030 йиллар давомида Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Чирчиқ шаҳарларида жойлашган 1034 та кўп қаватли уй, жумладан, 53 044 та хонадонни реконструкция қилиш режалаштирилган.
Учрашувда кўп қаватли уйларнинг энергосамарадорлигини таъминлаш дастурининг лойиҳавий моделини ишлаб чиқиш, Жаҳон банки кўмагида амалга ошириладиган ишларнинг йўл-харитасини тасдиқлаш ва амалиётга жорий этиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Учрашув якунида келгуси истиқболли ҳамкорликка келишиб олинди.
Мавзуга оид
16:30 / 10.06.2026
“Чинор” метро бекати 50 кунга ёпилади
08:50 / 02.06.2026
Навоийда кўп қаватли уйда ёнғин чиқди
22:00 / 13.05.2026
Нега СССР пайтида кўп қаватли уйлар асосан 5 ёки 9 қаватли қилиб қурилган?
11:22 / 10.04.2026