Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Малайзия сунъий интеллект бўйича қўшма дастурлар ташкил этади
Тошкент вилояти ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Отабек Султонбеков бошчилигидаги делегация Малайзияга сафари давомида Куала-Лумпур шаҳридаги Осиё-Тинч океани технология ва инновация университети раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида университет ректори Хо Чин Куан билан фан ва инновациялар соҳасида Ўзбекистон университетлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Жумладан, Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиали билан автоматизация, механизация ва робототехника йўналишларида ҳамкорлик қилиш, таълимда сунъий интеллектни қўллаш бўйича қўшма дастурларни ташкил этиш бўйича фикр алмашилди. Олий таълим соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб, келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари бўйича дастлабки келишувларга эришилди.
Ўзбекистон делегацияси аъзолари, шунингдек, мазкур университетнинг киберхавфсизлик, молиявий мониторинг ва менежмент, маълумотларни бошқариш каби қатор соҳаларда реал вақт режимида талабалар иштирокида фаолият олиб бораётган рақамли технологияларнинг энг замонавий ускуналари билан жиҳозланган лабораториялари билан танишди.
Мавзуга оид
09:05 / 06.06.2026
Қурилиш соҳасида сунъий интеллект жорий этилади
20:12 / 05.06.2026
Машиналар исёни яқинми? — Anthropic компанияси сунъий интеллект тизимларини секинлаштиришга чақирди
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
08:57 / 02.06.2026